Афғонистондаги портлашда бир оиланинг 12 аъзоси ҳалок бўлди

0
849
Фото:yandex.ru

Жорий йил 7 август куни Афғонистонда юз берган портлаш оқибатда бир оиланинг 12 аъзоси ҳалок бўлди. Улар орасида аёллар ва болалар ҳам бор. Бу ҳақда “Arian News» нашри хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, воқеа Пактия провинцияси Сайид Карам туманининг Чино қишлоғида юз берган. Оила микроавтобус орқали вилоят марказидан қочаётганда тўсатдан йўл четидаги мина портлаган. Оқибатда уч аёл, уч эркак ва олти бола ҳалок бўлиб, икки бола яраланган.

Таъкидланишича, ҳозирча ҳеч бир гуруҳ портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган. Пактия провинцияси губернатори эса мина портлашида «Толибон»ни айблаяпти.

Aфғонистон мустақил инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси (AИҲРC) ҳисоботига кўра, жорий йилнинг январь -июнь ойида толибонлар 5321 нафар тинч фуқарони ўлдирган ёки жароҳатлаган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг