Хитой иқтисодиёти инқироз белгиларини кўрсатмоқда

0
2730
Манба: Alvexo

Хитой иқтисодиёти таназзулга юз тутмоқда. Бир неча йил олдин ҳеч бир нуфузли иқтисодчи бунга ишонишга тайёр эмас эди, дейди таҳлилчи Александр Розов.

Тизимли инқирознинг барча белгилари аллақачон мавжуд бўлишига қарамай, инерцияси бўйича континентал Хитойни барча (ёки деярли барча) товарларнинг энг йирик глобал фабрикаси сифатида қабул қилишар эди.  Аммо, Гонконгдаги* сиёсий инқироз кучайгани сайин, Хитой иқтисодиётининг пасайиши (динамик схема бўйича қурилган ва Европа намунасидаги турғунликка бардош бера олмайдиган) шароитида,  иқтисодчилар бу фактни истамайгина тан олишни бошламоқдалар. Гонконг, бу ҳозирча фақатгина яқинлашиб келаётган стангнациянинг асоратларидир халос.

Энди А.Амелин** томонидан билдирилган қисқача фикр (иқтибос)лар:

  1. Шу йилнинг май ойида Хитойда 80 миллиард доллардан ортиқ активларга эга бўлган банк ҳалокатга учради. Бундай холат 20 йил ичида биринчи марта содир бўлди. Кескин равишда пасайиш кетишининг сабабларидан бири, бу берилган кредитларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ муаммоларнинг кўпайиши бўлди. Чунки, уларнинг баъзилари инвестиция операциялари сифатида берилган эди.
  2. Хитой Халқ банкининг пул эмиссияси ва кредит оқимлари, сўнгги 8 йил ичида Хитой банк тизимининг активлари уч баравар кўпайганига ва уларнинг умумий ҳажми 36 трлн. $ ташкил этиб, бу эса АҚШ банкларидан икки баробар ортиқ эканлигини кўрсатди. Дарҳақиқат бу, сўнгги йилларда иқтисодий ўсиш суръати пасайиб бораётган Хитой иқтисодиётининг ўсишини рағбатлантиришнинг асосий воситаларидан бири эди.
  3. Хитой ялпи ички маҳсулотининг ўсиш суръати сўнгги 28 йил ичида минимум даражасига етди.
  4. Хитой экспорти уч йил ичида энг юқори пасайишни кўрсатди.
  5. Ўз навбатида, Хитойнинг муҳим бозорларидан бири бўлган АҚШ ҳам унчалик яхши ишламаяпти.
  6. Хитойнинг ялпи қарзи 10 йил ичида иқтисодий ўсишнинг пасайишига қарамай, ялпи ички маҳсулотнинг 150 фоизидан 250 фоизгача ўсди, бу қарз олувчиларнинг ўз қарзларини тўлаш қобилиятини пасайтиради.
  7. Охирги йигирма йил ичида автомобиль сотиб олиш ўтган йили биринчи марта тушиб кетди.

Хитой ҳукумати давлат банклари орқали иш жойларини сақлаб қолиш учун хусусий корпорацияларни банкротлигини ушлаб турмоқда (иқтибос тугади). «Бутун дунё фабрикасини барчаси»нинг ағдарилиши нимани англатади? Ва бу қачон юз беради? Аввало, қачон содир бўлиши ҳақида. Эҳтимолга кўра, 2023 йилга қадар – чунки прогнозларга кўра, ХХР иқтисодиёти савдо балансининг сальдоси, салбий кўрсаткичли тарафга қараб кетади. Бу ерда тушунтириб ўтиш керак: «олтин миллиард» мамлакатлари (дунё молиячилари ёки дунё ижарачилари) учун савдо балансининг салбий сальдоси – оғир меҳнат талаб қиладиган саноатларни ривожланаётган мамлакатларга ўтказиш стратегиясининг бир қисмидир (стратегия жуда зиддиятли, аммо узоқ умр кўради). Аксинча, ривожланаётган давлатлар учун (дунё фабрикалари, арзон ишчи кучининг жаҳон донорлари) савдо балансининг салбий сальдоси иқтисодиётнинг жаҳон бозорида рақобатдош эмаслигини англатади, бошқача айтганда: инқироз.

Хитойда бу ҳолат маҳаллий ишчилар турмуш даражасининг кўтарилиши билан боғлиқ – охирги 30 йил ичида жуда юқори ўсишни кўрсатди, яъни, Хитой «асосий дунё фабрикаси»га айланганда. Ишлаб чиқариш ва технологияларни таркибий жиҳатдан ўзгартириш, ишчилар ва тадбиркорлар даромадларининг ўсиши билан боғлиқ бўлганлиги сабабли, рақобатбардошлик йўқотилди. Вазият, биринчи навбатда Хитой товарларининг тўлиқ импортчиси бўлган Дунёнинг Биринчи мамлакатларининг барқарор (секин бўлса ҳам) камбағаллаши билан янада оғирлашди. Бундай вазиятда, Хитой ҳукумати ўзини «дунё молиячилари» каби тутишга уринмоқда, ваҳоланки халқаро даражадаги тақсимотда бундай рол Хитойга мутлақо тўғри келмайди. Ва энди қуйидагилар юз бермоқда: «Хитой банк секторида хақиқий ёпиқ халқа шаклланди. Хитой иқтисодиётининг пасайиши, кичик банкларнинг кредит портфелига борган сайин босим ошиб боришин келтириб чиқармоқда. Уларнинг аксарият мижозлари хусусий сектордаги кичик корхоналар бўлиб, АҚШ билан савдо уруши туфайли қаттиқ талофат кўрди, деб ёзади South China Morning Post.

Хукумат иқтисодий ўсишни барқарорлаштириш учун кредит беришни кўпайтиришга уринишда давом этмоқда, аммо кичик қарз берувчилар дуч келган кредит инқирози ривожланишга тўсиқинлик қилмоқда. Шу билан бирга, Хитойда 20 йил ичида банкни биринчи марта банкрот бўлишидан сўнг (“Баошан” банки май ойи охирида давлат назорати остига ўтди), йирик банклар ва сармоядорлар, кичик муассасаларни молиялаштиришда эҳтиёт бўлишмоқда, чунки уларни балансида жуда кўплаб муаммоли кредитлар бўлгани сабабли қўрқишмоқда».

Очиғини айтиш керак: Хитой ҳукумати келгуси 4 йил ичида ёрилиб кетадиган молиявий пуфакни иширишда давом этмоқда (худди шу каби 2007 йилдаги Америка ипотека пуфаги ҳам 2008 йилда ёрилиб кетганди). Бу шунчаки оддий арифметика. Муайян сана эса, Хитой Марказий банки малакали ишчи кучи ва инвестицияларни жалб қилмасдан юанни қанчалик қадрсизлантириши (девальвация) мумкинлигига боғлиқ. Бу ёғига нима бўлади?

Бу, қиёмат қойим бўлади ва товарларнинг тўлиқ етишмаслиги юзага келади, дегани эмас. Бундай йирик (аниқроғи, гигант) жаҳон фабрикаси бир зумда қулаб тушмайди. Секин ва ачинарли тарзда қулашни бошлайди. Бу вақт ичида дунё аста-секин қайта тикланади, чунки бунга дунё концептуал равишда тайёр.

Менинг март ойидаги мақоламда қайд этилганидек: робот учун ажратилган иш вақти, хитойлик ишчига қараганда арзонроққа тушади. Хитой фабрикаси (деярли товар ишлаб чиқариш бўйича глобал монополист) ўрнига, нео-хитой (яъни, Учинчи дунёнинг маҳаллий ишчиларининг арзон иш кучига асосланган – масалан, Африка, Жануби-Шарқий Осиё ва Жанубий Америкада) – фабрикалар тизимига қаратилган ҳамда илмий техника инқилоби (яъни, Биринчи Дунёнинг айрим мамлакатларида, пассив ижарачи ролида узоқ вақт давомида сақланиб қолинган илмий ва техникавий тараққиётнинг қайта тикланишига асосланган). Эҳтимол бу яхшиликкадир.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг