Россиянинг Новосибирск шаҳрида жойлашган 8-сонли ахлоқ тузатиш муассасасида Лондон муҳитини яратиш мақсадида қизил телефон кабиналари ўрнатилди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Ҳудуддаги қамоқхона маъмурларининг айтишича, ушбу ҳаракат орқали Лондон шаҳри билан ўзаро ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда маҳбусларнинг телефон қўнғироқларига бўлган ҳуқуқларидан тўлақонли фойдаланиш кўзда тутилган. Энди Новосибирск шаҳрида “Лондон муҳити” ни ифода этиш учун маҳбуслар айнан шу кабиналарга қамаб қўйилади.
Бундан ташқари, қамоқхона деворларига Big Ben ва Vestminster бинолари сурати ҳам туширилган.