Толибларнинг Марказий Осиёга бостириб кириши Россияни синовдан ўтказади

0
936
Фото:topcor.ru

Толибоннинг (Россияда тақиқланган террористик ташкилот) сўнгги ютуқлари ва яқинда толиблар вакилларининг Москвага ташрифи муносабати билан бир қатор Ғарб экспертлари ушбу ҳаракатнинг Марказий Осиёга тарқалиши Москва учун жиддий муаммо туғдирмоқда, деб ҳисоблайдилар.

Террористик ҳужумлар эҳтимоли бўйича Россия Мозори Шарифдаги консулликни ёпиши ва Кобулдаги элчихона хавфсизлигини кучайтириши керак эди. Аммо толиблар қўшни Марказий Осиё давлатлари – Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистонга бостириб кирсалар, ҳақиқий хавф ўшанда  туғилади.

Афғонистон-Тожикистон чегараси бу борада энг хавфли бўлиб, унинг узунлиги тахминан 1,4 минг км ни ташкил қилади. Душанбе уни қўриқлашга 20 минг захирадаги аскарларни чақирди ва КХШТдан ёрдам сўради.

Россия Федерациясининг 201-ҳарбий базаси Тожикистонда жойлашган бўлиб, Россия максимал жанговар тайёргарликни таъминлаш учун ушбу мамлакатда гуруҳлашни кучайтириши мумкин.

Аҳолиси 10-14 фоиз мусулмон бўлган Россия ҳудудига Афғонистондан террористик ташкилотлар вакилларининг кириб келиши эҳтимоли туфайли Кремль бундан хавотирда.

Чет эллик исломчиларнинг таъсири Россия шаҳарларида янги террор тўлқини пайдо бўлишига олиб келиши мумкин, шунинг учун мамлакат расмийлари Марказий Осиёдаги «кордон санитария» тизимини кучайтириш ва бу синовдан муваффақиятли ўтиш учун барча имкониятларни ишга солишади.‌‌

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг