Гарвардда нур квантли компьютернинг инқилобий схемаси яратилди

0
1732

Кучли ўзаро таъсирга киришиш кучли қаршиликни келтириб чиқаради. Шунинг учун Гарвардда барқарор квант компьютерлари яратишга янгича ёндошиш – бир-бирига ҳалақит бермайдиган иккита кубитнинг нур зарралари ёрдамида ўзаро таъсирга киритишни ташкил қилишни синаб кўрмоқдалар.

Квант компьютерлари оламида энг муҳими – кубитларнинг ҳисоблаш бирликлари билан ўзаро аниқ таъсирлашувидир. Амалда эса бу кубитлар билан чегараланиб қолмай, ташқи муҳитга тарқалади. Кубитларнинг квант ҳолатини бузувчи тўсиқлар шу тариқа юзага келади, дея хабар беради Phys.org.

Бу муаммони бартараф этиш учун Михаил Лукин лабороториясидан чиққан, Гарвард университети битирувчиси бўлмиш Раффин Эванс, фотонларга – ўзаро таъсирга эга бўлмаган зарраларга мурожаат қилди.
Эванс ўз ёндашувини шундай тушунтиради: ”Ўзаро кучли таъсирлашувга эга бўлган тизимни яратиш қийин эмас, бироқ кучли таъсирлашувлар шовқин ва ташқи таъсирнинг кучли қаршилигини ҳам келтириб чиқариши мумкин.

Шундай экан, мутлақо соф муҳит яратилиши лозим. Бу жуда мушкул иш. Биз эса умуман бошқа тартибда ҳаракат қиламиз. Биз ўзаро кучсиз таъсирлашувли фотонлардан фойдаланамиз”.

Эванс ва унинг ҳамкасблари фотонли кристалл бўшлиққа жойлаштирилган, худди бир-бирига қаратиб қўйилган икки қўзгудек иккита кубитни яратиш устида иш бошладилар.

Атомлардан бири фотон ажратиб чиқаради, у кўзгулар ўртасида ҳаракатланишга тушади ва бирон пайт бошқа атом уни ютиб юборади. Нурнинг атом билан бир уринишда таъсирга киришиши эҳтимоли ниҳоятда кам.

Аммо, агар зарра кристалл юзасига 10 000 маротабагача урилиб, қочадиган бўлса,бу юз бериши мумкин.
Бу тадқиқотнинг ўзига хослиги шундаки, олимлар фотонлар устида оптик частотада амалиёт қўллашади – улардан масалан, толали сим орқали маълумот узатишда фойдаланишлари мумкин.

Бу частотада ўзаро таъсирлашув жуда суст, шунинг учун ҳам қаршилик деярли юзага келмайди – бу эса айнан ишончли ва узун квант тўрлари яратиш учун керакдир.

Схема наномасштабда яратилгани учун истиқболда ягона микрочипга бундай қурилмаларнинг кўпгинасини жойлаштириш мумкин.

Аммо каттагина камчилик ҳам мавжуд: тизим ҳаддан зиёд паст ҳароратдагина ишлайди. Шунга қарамай, у лазерли совутиш ва атомларни оптик тузоққа илинтириш усулларидан кўра оддийроқдир.

Яқинда Британия физиклари ҳаддан зиёд тезкор фотон компьютерлари яратишнинг янги гибрид тизимини кашф этдилар. Улар топган зарралар – Дирак поляритонлари графеннинг баъзи хоссаларига эга ва олимлар уларни созлашга эришдилар.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг