Токио олимпиадаси 2021 йилга қолдирилиши кутилмоқда.

0
1815
Фото: . AFP

Ҳозирда дунёда бўлаётган вирус инқирозидан келиб чиқиб Олимпия ўйинлари раҳбарлари 2020 йилнинг июль ойида бошланиши режалаштирилган Токио Олимпиадасини кейинга қолдирдилар, дея хабар берди Халқаро Олимпия Қўмитаси (ХОҚ) аъзоси Дик Пунд душанба куни.

«ХОҚ маълумотларига кўра, ушбу спорт мусобақасини кейинга қолдиришга қарор қилинган. Келажакда бўладиган янги қарор ҳозирча маълум эмас, аммо Олимпия ўйинлари 24 июль куни бошланмайди» деди Поунд.

Шу йилнинг 24 июлидан 9 августигача бўлиб ўтиши режалаштирилган Токио Олимпиадаси 2021 йилда бўлиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда кейинги тўрт ҳафта ичида қарор қабул қилиниши кутилмоқда.

Замонавий Олимпия ўйинлари иккита жаҳон уруши пайтида -1916, 1940 ва 1944 йилларда бекор қилинган. Аммо бу мусобақа ҳеч қачон кечиктирилмаган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг