“Таҳдидларга алданиб қолманг”: Тихановская Беларуссия халқидан намойишларни янада кучайтиришни сўради

0
1810
Фото: Sviatlana Tsikhanouskaya Headquarters/Handout via REUTERS

Александр Лукашенконинг мухолифи Светлана Тихановская жума кунги қилган видеомурожаатида ўзининг тарафдорларини мамлакат бўйлаб намойишларни ва фабрикалардаги иш ташлашни янада кучайтиришга чақирди. Тихановская бу йўл билан Беларуссияда қайтадан президентлик сайловлари ўтказилишига эришмоқчи.

“Мен сизлардан иш ташлашни давом эттириш ва уни янада кенгайтиришингизни сўрайман. Ҳукуматнинг таҳдидларига алданиб қолманг” дейди Тихановская ўзининг мурожаатида.

Ҳозирги кунда Беларуссия Совет Иттифоқидан ажраб чиққанидан кейинги энг катта сиёсий инқирозга дуч келмоқда. Ўн минглаб намойишчилар мамлакатни узоқ йиллардан бери бошқариб келаётган Александр Лукашенкони 9 августда бўлиб ўтган президентлик сайловларида ноқонуний ва қинғир йўллар билан ғалаба қозонганини айтишмоқда.

Лукашенконинг айтишича, ҳукуматга қарши намойишлар ва мухолифларнинг талаб қилишларига қарамай Беларуссияда янги президентлик сайловлари ўтказилмайди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг