Тадқиқот: Уханда коронавирусга чалинганлар сони хабар қилинганидан 10 баравар кўп

0
1512
Фото: AFP

Хитойнинг Ухань шаҳридаги соғлиқни сақлаш идоралари томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, Уханда коронавирус билан касалланганлар сони расмий маълумотларда қайд этилганидан 10 баравар кўп бўлиши мумкин.

Хитойнинг Касалликларни назорат қилиш маркази ҳисоботида айтилишича, 2020 йилнинг апрель ойигача Уханда яшовчи 11 миллион кишининг тахминан 4.4 фоизида COVID-19 га қарши антитана ҳосил бўлган. Бу Уханда апрелгача 480 минг киши коронаиврусга чалинганини англатади. Расмий статистикада эса атиги 50 минг киши CОVID-19 ни юқтириб олгани қайд этилган.

Пандемия бошланган январь ойида Хитой ҳукумати коронавирус ҳақидаги хабарларни тарқатмаслик йўлини тутди. Бу ҳолат Хитой аҳолиси томонидан ҳам, бошқа давлатлар томонидан ҳам жиддий танқид қилинди. 28 декабрда уханлик журналист Занг Зан 4 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. У Уханда коронавирус авж олган пайтда тарқатган маълумоти учун айбланган.

«Бир нечта мамлакатлар аллақачон шунга ўхшаш тадқиқотларни нашр этишган ва аксарият ҳолларда коронавирусга қарши антитанаси бўлган одамлар сони расмий касаллар сонидан бир неча баравар кўп бўлган. Демак, бундай номутаносиблик кенг тарқалган ҳодисадир» дейди Касалликларни назорат қилиш маркази эксперти Қин Йинг.

Хитой коронавирусни асоратларсиз ўтказаётган беморларни расмий статистикага қўшмайди. Айнан шу омил ҳам коронавирус билан касалланганларнинг асл сони ва расмий рақамлар ўртасидаги номутаносибликнинг сабаби бўлиши мумкин.

Миллий соғлиқни сақлаш комиссиясининг 30 декабрдаги маълумотларига кўра, Хитойдаги коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 87 027 кишини, қурбонлар сони эса 4634 кишини ташкил қилмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг