Германия ҳукумати июль ойида мамлакатнинг қатор ҳудудларида содир бўлган сув тошқинлари келтирган молиявий зарар миқдорига аниқлик киритди ва бу рекорд даражада – 29,2 миллиард евродан иборат бўлишини маълум қилди.
“Funke» медиагуруҳи шундай маълумот берди”, дейилади “ТАСС” хабарида.
Германия ҳукумати Евроиттифоқ бирдамлик фондига молиявий кўмак сўраб мурожаат қилди. Сўровда Берлин кўрсатилган маблағ ҳақида маълум қилган.
Аввалроқ мамлакатнинг собиқ канцлери Ангела Меркель мамлакатнинг сув тошқинидан зарар кўрган туманларидаги тикланиш ишлари анчагина узоқ муддат давом этишини айтганди.