Стероид деб номланган арзон модда CОVID-19 нинг оғир формасини бошидан кечираётган беморларнинг ҳаётини сақлаб қолмоқда

0
1447
Фото: AP

Барчанинг сотиб олишга имконияти етадиган даражада арзон бўлган стероид номли органик бирикма CОVID-19 нинг оғир аломатларидан азият чекаётган беморларнинг ўлим хавфларини кескин тарзда тушириши аниқланди.

Британиянинг Бристол университетида олиб борилган тадқиқотлардан маълум бўлишича, яллиғланишга қарши ишлатиладиган стероидлардан бири бўлган гидрокортизон моддаси коронавирус туфайли оғир аҳволга тушиб қолган беморларнинг ўлим хавфини 31 фоизга камайтиради.

Шунингдек, мазкур илмий изланишларда яна иккита яллиғланишга қарши дори воситаси коронавирусдан жиддий азият чекаётган беморларнинг ҳаётдан кўз юмиш даражасини 20 фоизга камайтириши аниқланди.

Бундан олдинги тадқиқотларда ҳам гидрокартизон ва таркибида стероид моддаси бўлган бошқа дорилар CОVID-19 нинг оғир шаклини бошидан ўтказаётган беморларни даволашда самарали экани таъкидланганди. Лекин, айнан шу изланишлар бу турдаги дориларни ўрганишдаги энг батафсил тадқиқот бўлди.

“Стероидлар арзон ва барчанинг сотиб олишга имкони мавжуд бўлган дорилардир. Бизнинг таҳлилларимиз шуни тасдиқладики, стероидлар CОVID-19 дан энг кўп қийналаётган беморлар орасидаги ўлим ҳолларини камайтиришда самаралидир” дейди Бристол университети профессори Жонатан Стерне.

Оксфорд университетининг эпидимология бўйича профессори Мартин Ландрейининг айитишича, синовлардан ўтказилган гидрокартизон ва бошқа стероидлар арзон ва барча учун етарли даражада кўпдир.

“Бу турдаги дорилардан бир неча ўн йиллардан бери фойдаланилиб келинади. Стероидлар шундай дориларки, тиббиёт соҳасидаги ҳар қайси талаба дорилар бўйича китобни очиши биланоқ уларни ўрганиб олади” дейди Ландрей.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг