Тожикистонлик собиқ жангари Афғонистонга ўйламасдан қилган саёҳати хотиралари билан ўртоқлашди

0
1715
Нодира Усмонова болалари ва қайнотаси билан. Сўғд вилояти Бобожон Ғофуров туманидаги Исфисор қишлоғи, 18 июнь 2019 йил. [Сурат: Негматулло Мирсаидов]

[Бундан аввалги эълон қилинган ушбу мақоланинг биринчи қисмида Тожикистонлик Нодира Усмонова ҳақидаги ҳикоядан бошланади. Нодира ва унинг эри террорчилик гуруҳига қўшилиб, оқибатда афғон қамоқхонасига тушиб қолишган эди.]

Тожикистон, Сўғд вилояти – Фарҳод Усмонов ишлаш учун Москвага 2017 йил апрель ойида борган эди.

Бироз вақт ўтгач, турмуш ўртоғи Нодира, Фарход Бокудан уйига қўнғироқ қилиб, у ердан яхши иш ҳақи тўланадиган иш топганини тушунтиради.

Аслида, у Эрон ёки Афғонистондан туриб қўнғироқ қилаётган бўлиши мумкин эди.

Усмонов ҳам худди Тожикистонлик юзлаб мигрантлар каби ваъда қилинган юқори маошга, балки “Ислом давлати”нинг сохта мафкурасига ишонган бўлиши мумкин.

ИШИД аскари ўлароқ, у дастлаб Туркияга, сўнг Эрон орқали Афғонистонга боради.

Унгача кўпчилик Сурияга борарди, бироқ ИШИД назорати остидаги Сурия ҳудуди қисқаргани боис, Афғонистон террорчилар учун янги устувор ҳудуд бўлиб қолаётганди.

ИШИДнинг Афғонистонда қайта тикланиши – “Марказий Осиёнинг барча давлатлари, жумладан беқарор Афғонистон билан умумий чегарадош бўлган Тожикистон, Ўзбекистон, Туркманистонга эълон қилинган уруш эди”, булар ”- дейди “Каравансарой”га Афғонистон бўйича душанбелик эксперт Қосим Бекмухаммедов.

Аммо, Афғонистонда ИШИДга нисбатан салбий муносабат мавжуд. Афғонистон ҳукумати ҳам, “Толибонлар” ҳам бу гуруҳдан нафратланиб, уларга қарши курашади.

Ёлғон эътиқодга йўл

2018 йил февраль ойида Нодирага Фарход яна қўнғироқ қилиб, фарзандлари билан Озарбайжонга кўчиб келишини сўрайди. Нодира аввал Москвага, у ердан Бокуга чипта олади. Озарбайжон пойтахтида уни турмуш ўртоғининг дўсти деб таништирган ўзбекча гапирадиган нотаниш киши кутиб олади. “Унинг исми Муҳаммадали эди. Мени икки болам билан меҳмонхонага жойлади, меҳмонхона ҳақини тўлади” – сўзлаб беради Нодира.

Бакудаги меҳмонхонада икки ҳафта бўлади, қандайдир Гузлер исмли озар қизи ёрдамида болалари билан учоқда Эронга учади.

Теҳронда Шайдо исмли бошқа бир қиз кутиб олади, у Нодирани афғон Ҳиротига қадар етказиб қўяди. Хуллас, Усмонова фарзандалари билан Жузжон провинциясининг Сардара қишлоғига етиб келади (ўша вақтда Сардара ИШИД жангарилари назоратида эди). У ерда турмуш ўртоғи кутарди. Нодирани сўзига қараганда бутун бир масофа 18 кун давом этади.

Бегоналар орасида

Сардарада Усмоновлар оиласи пахса уйда яшашарди. Фарход ИШИД қамоқхонасида қўриқчи вазифасидаги хизмати учун 6000 афғони (800 сомони) маош оларди. У ерда Афғонистон хавфсизлик хизмати ходимлари, афғон армияси аскар ва офицерлари ва тинч аҳоли орасидан чиққан ҳукумат тарафдорлари сақланарди.

Усмонов афғон телевиденияси орқали кўрсатилган икки тожикистонлик асиридан бири эди. Неъматулло исмли иккинчи жангари ИШИДнинг пуч ғояларига эргашганидан афсус-надоматдалигини билдирсада, Фарҳод мулоқотда пушаймонлигини билдирмади, балки унинг сўзлари кадр ортида қолган бўлиши мумкин.

“ИШИД чақираётган «жиҳод» умуман мавжуд эмас. Унинг мафкураси ўз мақсадларига эришиш учун инсонларни ишончини очиқчасига суистеъмол қилиб алдашади, яна уларнинг саводсизлигидан ҳам фойдаланишади”, – деди Неъмутулло 1TV NEWS телеканалига.

Қобулдаги 501-рақамли қамоқхонада ҳозирда ИШИДнинг 400 жангариси сақланмоқда. 1TV NEWS хабарига кўра уларнинг орасида Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россиядан келган 130 дан ортиқ хорижий жангарилар мавжуд.

Экстремизмга қарши кураш воситаси сифатида таълим ва талқин

Тожикистон ҳуқуқни мухофаза қилиш идоралари, хавфсизлик кучлари, маҳаллий ҳокимият, диний ва жамоат ташкилотлари билан яқин ҳамкорликда аҳоли ўртасида, биринчи навбатда жамиятнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари ўртасида тушунтириш ишлари изчил давом этирмоқда.

Ёшлар, меҳнат мигрантлари, ишсизлар – уларнинг диққат марказида.

“Маълумки, терроризм ва экстремизм ғоялари асосан инсон қарашларига таъсир қилиш учун асосий ҳаракатларини йўналтиради”, – дейди хўжандлик журналист Алишер Толибов.

“Уларнинг тарғибот ва ташвиқот таъсири остида заиф мафкура ва қарашларга эга, дунёвий, диний ва ҳуқуқий саводхонлиги паст, моддий қийинчиликка дуч келган ёшлар бўлиши мумкин”, – дейди.

“Биз уларни душман экстремист мафкура таъсирига тушиб қолишдан ҳимоя қилиб, айни пайтда замонавий кураш ва таҳдидларга қарши курашиш учун сиёсий хушёрликни йўқотмаслигимиз даркор”, – деб таъкидлади Толибов.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг