Афғон қамоқхонасида ўтириб чиққан Тожикистонлик аёл фуқаро қай тарзда ИШИД тарғиботи қурбони бўлгани ҳақида гапириб берди

1
438
Афғон қамоқхонасида жазони ўтаган Нодира Усмонова айни вақтда ўзининг туғилиб ўсган Сўғд вилояти, Бобожон Ғафуров тумани Исфисор қишлоғида янги ҳаёт бошламоқда. 2019 йил 18 июнь.

Тожикистон, Сўғд вилояти – 31- ёшли Тожикистон фуқароси Нодира Усмонова, турмуш ўртоғи билан террорчиларга қўшилиб афғон қамоқхонасига тушгач, бошидан ўтказган дахшатликлардан сўнг, дастлабки имкониятдан фойдаланиб ватанига қайтди.

Июнь ойи бошларида Тожикистон элчихонаси вакиллари, махсус хизмати ходимлари Афғонистон хукумати билан ҳамкорликда, Афғонистондан Усмоновлар оиласини бир, саккиз ва ўн ёшли уч боласи билан бирга ватанга қайтардилар.

Нодира 9 июнь санасидан бошлаб ўз қишлоғи Исфисорда янги ҳаёт бошлади.

Усмонова с детьми навещают ее мужа Фархода в афганской тюрьме. Кадр из афганской телепрограммы, вышедшей в эфир в июне.
Усмонова фарзандлари билан турмуш ўртоғи Фарходни кўриш учун Афғон қамоқхонасига келишган пайт. Бу лавҳа июнь ойида афғон телеведенияси дастури орқали намойиш этилганди.

“Биз фақат алданиб қолдик”

“Биз ёд (бегона) юртда доимо бомба остида қолиш ёки дайди ўқ тегиб кетиш хавфи билан яшардик. Ким билан, нима сабабдан урушаётганини билмасдик. Ваъда қилинган яхши ҳаёт ҳам, қорин тўйиб нон ейиш ҳам йўқ эди. Бизни боплаб лақиллатишган эди”, дея ҳикоя қилади Усмонова.

Тармоқда ИШИД тўрига дастлаб унинг турмуш ўртоғи Фарход Усмонов илинади. Охир оқибат, турмуш ўртоғи кўмагида ИШИД жангарилари назоратида бўлган, Афғонистон ҳудудидаги етиб келиб, у ҳам «Хуросон» террористик ташкилотига келиб қўшилади.

Ўтган йили 1 августда Усмоновлар оиласини толиблар қўлга олишди. Асирларни Бадгис провинциясидаги қишлоқда сақлаб туришади. Январь ойи бошида афғон армияси жангарилар қўлидан қишлоқни озод қилгач, харбийлар оилани Қобулдаги 501-рақамли қамоқхонага жўнатишади.

Усмонова Тожикистон қонунларини бузганлигини ва ИШИД сафига қўшилганини тан олди. Бироқ, унинг ихтиёрий ватанга қайтиши ва қилмишларига чин дилдан пушаймонлиги оқланиши имконини бериши мумкин. Тожикистон жиноят кодексига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, чет элдаги харбий можароларда иштирок этиш ҳолатлари бўйича жиноий иш тўхтатилиши мумкин.

Унинг турмуш ўртоғи Фарход, Афғонистон суди белгилаган муддатни ўташи, сўнгра агар ватанига экстрадиция қилинса, Тожикистонда ҳам белгиланган жазони ўташи мумкин. Бу эса икки давлат хукумат қарорига боғлиқ.

Одатий ҳикоя 

Фарход Усмонов тақдири қаердадир тинч-осуда ишлаш ўрнига Сурия, Ироқ, Афғонистонга келиб қолган бошқа меҳнат мигрантлари тақдирига ўхшаб кетади. Фарход ҳам Интернет орқали экстремистлар “онгини заҳарлаб” кейин эса жалб қилинганлар сирасига киради.

Дунё ўйин кулгуларини суядиган ёш йигитчадан ҳеч ким диний мафкура таъсирига тушиб қолишни кутмаган. Ҳатто отаси ва онаси, Ислом ва Ўғилой Усмоновалар ҳам шундай ҳисоблашади.

2000 йилларнинг бошларида Исфисор қишлоғидан, Тожикистондаги ишсизлик даражасининг ортиб кетиши оқибатида бўлгани каби, кўплаб йирик аҳоли қатламидан минглаб одамлар меҳнат миграрациясига жўнаб кетишган эди.

Фарход ҳам Москвада иш берувчилар билан алоқа ўрнатишга муваффақ бўлган кишилардан бири эди. Ҳар йили баҳорда ишлаб пул топиш учун Россияга борарди, қишда ватанига қайтарди. 2008 йилда уйланди ва ўзига уй қура бошлади. Улкан орзулари бор эди.

Барчаси яхши кетаётган эди. Ота-онасининг айтишича, ўғлининг қарашлари ўзгарганидан, масжидга чиқа бошлаганидан, номоз ва Қуръон ўқий бошлаганидан бирор ёмонлик сезишмади ва яхшиликка йўнишди.

Уни қачон ва қандай қилиб онгини заҳарлашганини энди ўзи англаб етмоқда. Фарход Усмонов Афғонистондаги урушда иштирок этганлиги учун афғон суди олдида жавоб беради. Суд унинг кўрсатмаларини кутмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

1 Фикр

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг