platforma.uz: Миллий мафкурамиз қирралари туркумидан…

0
1766
Фото: t.me/platformauzb

«Туркутлар (турклар) Марказий Осиёда темирни саноат даражасида қазиб олувчи дастлабки халқ сифатида жаҳон тарихи саҳнасида пайдо бўлди,- деб ёзади Гумилев домла. – Уларнинг афсонавий аждоди Ашина шимолга сурилиб «жужанлар учун темир қазиб олиш билан шуғулланади…»

Гумилев ҳам, бошқа тарихчилар ҳам темирни саноатлаштиришни биринчи бўлиб турклар, янаям аниқроғи, ҳозир биз яшаб турган тупроқни ватан тутган Ашина уруғи билан боғлашади.

Бу ўринда гап ўтмишимиз ҳақида кетаётир. Бироқ биз ҳамон турк сўзини ишлатишдан қўрқамиз. Туркий халқлар, деб, ортидан тезда кўп миллатли Ўзбекистон халқи дея таҳрир киритамиз.

Пантуркист, туркпараст, миллатчи деган сиёсий айблардан қўрқамиз. Бўлмаса, қаранг, темирчилик саноатлашган ҳудуд деб қараладиган Тошкент вилоятида бир эмас, иккита йирик темирчиликка ихтисослашган корхона бор.

Бекободдаги металлургия заводи ва Олмалиқ кон-металлургия комбинати! Нега биз шулардан бирига Ашина номини бермаймиз, кимдан қўрқамиз, нимадан ҳайиқамиз?

Аслида бу ишларни биздаги борлигиям сезилмайдиган Маънавият ва маърифат маркази кўтариши, зарур бўлса, Олий Мажлисга таклиф киритиши керак.

Улар эса, назаримда, бундай ўйларнинг яқинигаям йўлашмайди. Қиладиган иш қуриб кетгандай маънавиятимиз дарғалари пандемия пайтида одамларга қандай саломлашиш ҳақида фейсбукка пост жойлашади...

Ҳолбуки, бу ташкилот учун 2020 йилнинг ўзида бюджетдан, адашмасак, 9 миллиард сўмдан ортиқ пул ажратиш белгиланганди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг