Сўровнома: Путинни қотил деб атаган Байденнинг сўзларидан россияликларнинг атиги 7 фоизи ўзларини хақоратланган дея ҳисоблайди

0
1018
Фото: Коллаж ИА «Росбалт»

“Росбалт” томонидан ижтимоий тармоқларда ўтказилган сўровда иштирок этганларнинг 80 фоиздан кўпроғи АҚШ президенти Джо Байден Владимир Путинни қотил деб атаганидан кейин ўзларини хақоратланган дея ҳисобламайдилар. Ушбу вариантни респондентларнинг 80,66% и танлаган.
Респондентларнинг деярли 12 фоизи учун бу нарса аҳамиятсиз ва 7,55 фоизи – ўзларини ҳақоратланган дея ҳисоблашган. Сўровномада 210 дан ортиқ киши иштирок этган.

Росбалт веб-сайтида ўтказилган, деярли 1500 овоз олган сўровда қатнашганларнинг аксарияти, бунга жавобан Кремль назорати остидаги оммавий ахборот воситалари ва «троллар» орқали Байден ва унинг «қора доғлари» га қарши салбий риторикаларини кучайтиради деб ҳисоблайди. Респондентларнинг 52 фоиздан кўпроғи ушбу вариантга овоз берган.

Сўровда иштирок этганларнинг 30 фоизи бу масала юзасидан Россиядаги АҚШ элчисини Москвага маслаҳатлашув учун чақириб олиш билан чекланади, деб ҳисоблашади. Яна 9% , Москва бунга жавобан дунёда махсус хизматлар ёки Мудофаа вазирлиги тизими орқали Америка манфаатларига қарши қандайдир махсус операциялар ўтказади деб тахмин қилмоқда. Сўровнома қатнашчиларининг 4%, Россия Федерацияси АҚШ маъмурияти билан дипломатик алоқаларни камайтиришига ишонади ва 2% масала дипломатик алоқаларни музлатиб қўйиш билан тугайди деб тахмин қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Байден ABC News телеканалига берган интервюсида Путинни қотил деб биладими ёки йўқми деган саволга ижобий жавоб берган.

Россия раҳбари ўз навбатида унга соғлик тилаб, болалигида можаролар пайтида тез-тез ишлатиб турадиган кўпчилик биладиган қандайдир «формуладан» иқтибос келтирди, яъни: ким хақорат қилса, аслида ўзи шунақа бўлади, деган. Шунингдек, у Байденга жонли суҳбатни таклиф қилди, аммо ҳали жавоб олмади.

Давлат Думаси Спикери Вячеслав Володин Путинни қотил деб аташ билан Байден россияликларни ҳақорат қилгани дея айтди.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг