Словенияда илк масжид очилди (фото)

0
2355
Фото: AFP

Душанба куни Словения пойтахти Люблянада мамлакатдаги биринчи масжид очилди. Исломий жамият раҳбари Муфти Недзад Грабуснинг айтишича, масжиднинг очилиши уларнинг ҳаётида “бурилиш нуқтаси” бўлди.

1960 йилларнинг охирида Словениядаги мусулмонлар мамлакатда масжид очилиши учун мурожаат қилганди. У пайтда Словения Собиқ Югаславия таркибида бўлган.

Ниҳоят, 2005 йилда масжид қуришга рухсат олинди. Аммо Парламентдаги сиёсатчилар, муҳолиф ташкилотлар қаршилиги, шунингдек, молиявий қийинчиликлар ибодатгоҳ бунёд этилишига тўсқинлик қилди.

Ниҳоят, 2013 йилда масжид қурилиши бошланди. Унга сарфланган 34 миллион eвронинг (39 миллион доллар), 28 миллион eвроси Қатар томонидан ҳайрия қилинди.

1400 нафар кишини ўз бағрига сиғдира оладиган масжид, Исломий Маданият Марказини ҳам ўз ичига олади. Марказда оффислар, таълим маркази, ресторан, баскетбол майдони, мусулмон имомлари учун турар жой ва 40 метрли минора мавжуд.

Шу пайтгача мусулмонлар ижарага олинган спорт залларида ёки биноларда ибодат ва маросимлар ўтказиб келишган. Словенияда ҳозирда 80,000 нафар атрофида мусулмон истиқомат қилади.

Словениялик мусулмон Азра Лекович масжид очилиши «муҳим» ҳодисалигини таъкидлар экан, унинг 22 ва 24 ёшли болалари йиллар давомида ўз динларидан узоқда бўлганини айтди.

«Умид қиламанки, масжид очилиши фарзандларимга яна Ислом ҳамжамияти билан алоқада бўлиш, илғор одамлар билан учрашиш ва ўз динларини ўргатадиган дўстларни топиш имконини беради», дейди Лейкович.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг