Россия иқлим ўзгаришига мослашиш режасини ошкор қилди

0
1424
манба: AFP

Расмий Кремьл жорий йилнинг 4 январь куни ўзининг веб-сайтида иқтисодиётни ва аҳолини иқлим ўзгаришига мослаштириш режасини эълон қилди. Бу режа  иссиқ ҳароратнинг зарарини камайтиришга, шунингдек, унинг афзалликларидан фойдаланишга қаратилган.

Ҳозирда Россия ҳудуди сайёранинг бошқа жойлариидан ўртача 2,5 маротаба тезроқ исияпти. Гарчи Президент Владимир Путин ҳароратнинг кўтарилишига инсон фаолияти сабаб бўлганини рад этсада, эълон қилинган икки йиллик ушбу режа рус ҳукумати иқлим ўзгаришини расман муаммо сифатида тан олганидан далолат беради.

Унда тўғон қуриш, қурғоқчиликка чидамли экинларни танлаш, шунингдек, инқирозга тайёргарлик,  шу жумладан аҳолини фавқулодда эмлаш ёки табиий фалокат вақтида уларни эвакуация қилиш каби вазиятлар ёритилган.

Иқлим ўзгариши аҳоли саломатлиги ва абадий музликлар  учун хавф туғдиради, инфексиялар ва табиий офатлар эҳтимолини оширади. Шунингдек,бу турли жонзотларнинг одатий яшаш жойларидан чиқиб кетишига мажбур қилиши мумкин.

Ҳаво ҳароратининг «ижобий» оқибатларига – совуқ минтақаларда энергия истеъмолининг камайиши, Шимолий Муз океанида қишлоқ хўжалиги учун янги ерларнинг кўпайиши ва навигация имкониятлари ошиши киради.

Россия ҳудуди катта музликларни ўз ичига олгани боис иқлим исишидан энг катта зарар кўриши мумкин бўлган давлатлардан бири ҳисобланади. Россия ўтган йилнинг сентябр ойида Париж иқлим шартномасини қабул қилган.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг