«Сиёсий вирус»: Хитой Гонконгдаги намойишчиларга қарши курашни бошлади

0
2333
Фото: Susana Vera/Reuters]

Чоршанба куни Хитойнинг Гонконг ишлари бўйича департаменти Гонконгдаги намойишчиларни танқид қилди ва уларни «сиёсий вирус» деб атади. Департаментнинг сўзларига кўра, намойишчилардан тозаланмагунча бу ер ҳеч қачон тинч бўлмайди.

Гонконг ишлари бўйича департамент ўз баёнотида намойишчиларни Гонконг мустақиллигини хоҳловчи зўравон одамлар деб таърифлаган. Пекин «бу ақлдан озган намойишчиларнинг ҳаракатига» жим қараб ўтирмайди, Хитой ҳукуматининг энг катта бурчи мамлакатда тартибни сақлаш ва миллий хавфсизликни ҳимоя қилиш эканлиги таъкидланди.

Бир неча ҳафталик коронавирус чекловларидан сўнг, Гонгконгда намойишчилар яна пайдо бўла бошладилар. Ушбу норозиликлар бир йил олдин бошланган бўлиб, унга Гонгконг ҳукуматининг маҳбусларни Хитойдаги судга юборилиши маъқулланган қонун лойиҳасини илгари сургани сабаб бўлганди. Ўтган ойда бу ердаги энг таниқли демократия тарафдорларининг ҳибсга олиниши норозиликларга янги куч бағишлади.

Гонгконгда келаётган якшанба куни одамлар намойиш қилишни режалаштиришмоқда. Бу коронавирус бошлангандан бери биринчи катта намойишга айланиши мумкин. Одамлар бунга расман рухсат берилишини кутишмасада, аксарият ёшлар мазкур намойишларда қатнашишларини айтишган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг