Шов-шувли мақола юзасидан билдириш

0
2214
Фото: http://islamonline.uz/

Tarjumon.uz сайти томонидан 2020 йилнинг 27 январь куни “Исломга расман уруш эълон қилди! Қуръони Каримдаги 300 та оятни ўзгартирди”, деган сарлавҳа остида таржима мақола эълон қилинган эди.

Мақола Туркиянинг www.yeniakit.com.tr сайтидан олиниб, маъно ва мазмуни ўзгартирилмаган ҳолда, тўғридан-тўғри таржима қилинди ва ўзбек тилида сўзлашувчи омма эътиборига ҳавола этилди.

Ушбу таржима – материал, сайтимизда энг кўп ўқиб чиқилган мақолалар орасида, статистик кўрсаткичларига кўра, кескин биринчи поғонага кўтарилиб кетди ва икки-уч кун ичида салкам 38 000 киши томонидан кўриб чиқилди.

Ижтимоий тармоқларда мақола юзасидан турли фикр ва муносабатлар билдирилган шарҳлар қолдирилди. Буларни орасида бизни асоссиз айблашга уринишлар бўлган шарҳларни ҳам кузатдик.

Агар ушбу мақоладаги маълумотларни рад этувчи ёки сохта эканлигини исботловчи мақола бўлганида, уни ҳам таржима қилиб қўйишга тайёр турган эдик.

Афсуски, мақоладаги маълумотларни инкор этадиган бирор бир маълумотлар топилавермади. Ўз навбатида, биз ҳам мазкур хабарни қайта текшириб кўриш учун Туркиянинг www.yeniakit.com.tr сайти билан боғланишга ҳаракат қилиб кўрдик ва ушбу хабарни тасдиқлаб беришни сўрадик. Аммо ҳозирга қадар ушбу сайт маъмурияти томонидан жавоб берилмади.

Шунингдек, биз таржима учун олиб фойдаланган сайтдан ташқари, ушбу мақолани Туркиядаги бошқа таниқли ва нуфузли нашрлар ҳам эълон қилган. Жумладан, улар орасида www.haber7.com., Туркияда 1973 йилдан бери фаолият юритиб келаётган Milli Gazete манбасига таянган.

Ниҳоят, 2020 йилнинг 10 февралида Ўзбекистонда расман фаолият олиб борувчи islamonline.uz канали ҳам аввалроқ шу хақида хабар тарқатгани ҳақида ёзиб, улар Middle East Monitor веб-сайтининг хабарларига таянгани ҳақида ва “…маълумотларнинг ёлғон эканлигини тан олишга мажбур бўлдик ва биз, бошқалар сингари, совуқ урушнинг қурбонига айландик ва бундан ташқари, беихтиёр унинг иштирокчилари бўлдик…”, дея маълум қилди.

Юқоридаги холатлардан келиб чиқиб, Tarjumon.uz сайти ўзининг ҳолислик тамойилларига содиқ қолган ҳолда, islamonline.uz каналининг инкор этувчи хабарига асосан, сайтимиз томонидан 27.01.2020 йилда эълон қилинган “Исломга расман уруш эълон қилди! Қуръони Каримдаги 300 та оятни ўзгартирди” сарлавҳаси остида таржима – мақолада кўрсатиб ўтилганлар тўлиқ равишда ўз тасдиғини топмаганлигини маълум қилади.

Келгусида ушбу масала юзасидан аниқлик киритиш мақсадида журналистик суриштирувлар давом эттирилади.

Tarjumon.uz таҳририяти

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг