Бренд, лекин трендда эмас!

0
1423
Фото: https://t.me/gulqaychi

Кунда бўлмасаям, кунора шаҳримизда катта-катта биноларда фалон бренд, пистон бренд деган кийим-кечак, пойабзал дўконлари очилиб турибди. Бу яхши-ку, дерсиз?!
Соғлом рақобат вужудга келади. Нарх арзонлашади, танлаб-танлаб, саралаб, сайлаб оласиз! Минг афсуски, ҳар доим ҳам эмас.

Дўконлар кўпайгани билан нархлар арзонлашгани йўқ. Нархлари маъқул келгани билан расталарда турган маҳсулотларнинг ё материали, ёки бичими тўғри келмайди. Тикилишини кўриб, кўнглингдан бунақа бичимдаги уст кийим ёхуд оёқ кийимни биздагилар кийишармикан, деб ўйлаб қоласан. Айниқса, бу каби дўконларда давлат ишида ишлайдиганларнинг ўзларига мос кийимни топишлари амри маҳол.

Дўконда эканман, атрофга назар соламан: ўнлаб сотувчилар ва саноқли менга ўхшаган ҳафсаласи пирлар бор, холос. Савдо юрмаётган, «оборот» кам экан, Оқсаройдай бино, шуунча ишчи-ходимни қандай сақлаб туришади, ҳайронман. Товарларни аҳолининг менталитетига мосроғини олиб келинглар, баракатопкурлар, дегинг келади уларга, одам!

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг