Исломга расман уруш эълон қилди! Қуръони Каримдаги 300 та оятни ўзгартирди.

8
52018
Фото: www.yeniakit.com.tr

Исроилга яқинлашиб, мусулмонларга ва Исломга уруш эълон қилган Саудия қироллик оиласи, эндиликда Қуръони Каримни бузишликни бошлади. Саудия Арабистонига қарашли “Қирол Фаҳд Академияси” томонидан чоп қилинган Қуръони Каримнинг ибронийча таржимасида, Пайгамбаримиз Ҳазрати Муҳаммад с.а.в нинг исми шарифи олиб ташланганлиги ва яна бошқа 300 та хатога йўл қўйилганлиги маълум қилинди.

“Илиқ Ислом” номи остида мамлакатни секулярлаштиришликга ҳаракат қилган Саудия Арабистони бошқаруви, эндиликда эса Қуръони Каримни ўзгартиришликга киришди.

Саудия Арабистони Қироллик оиласига боғлиқ равишда дунёга тарқатилган Қуръони Каримлар устида тадқиқот олиб борган Қирол Фаҳд Академияси 300 та хилма-хил хатоларни Қуръони Каримнинг ибронийча таржимасига киритгани ошкор бўлди.

Пайғамбаримиз Мухаммад с.а.в нинг исми шарифи ибронийча таржимадан олиб ташланиб, Масжидул Ақсо эса «ҳайкал» деб таржима қилинган. Таржима Асад Немур Басул томонидан амалга оширилган бўлиб, ибронийча таржимадаги хатоларнинг яхудийларнинг муқаддас китоби саналган тахриф (ўзгартириб юборилган) этилган Тавротга нисбатан паралель шаклда ўзгартирилиб таржима қилинганлиги диққатларни тортди. Исроил билан яқин алоқа қурган Саудия Арабистони Қироллик саройининг Қуръони Каримни ўзгартириб, Исроилга янада яқинлашиш мақсади маълум бўлди.

“Фожиали хатолар бор”

Шаҳабиннинг хабарига кўра, бу фожиани Исроил тадқиқот мутахассиси Алаадин Ахмад маълум қилди. Ахмад: “Дунё бўйича Мусҳафи Шарифни чоп қилишликдан масъул бўлган Қирол Фаҳд Академияси тарафидан тадқиқ қилинган Қуръони Карим таржимаси нусхаларида, Ислом ақидасига фожиавий зарар берадиган хатолар мавжуд” деди. Ахмад: “…биринчи хато, биринчи сахифаданоқ бошланади ва Қуръони Карим- Қуръони Мубажжал, деб таржима қилинган” дейди.

Исро сурасидан “Масжид” калимасини олиб ташлаб, ўрнига “Ҳайкал” деб қўйишган.

Қуръон Каримда Исро сураси 7-оятдаги “аввал кирганлари каби яна Масжидга кирсинлар” ифодасидаги «масжид» калимаси ўрнига “ҳайкал” калимаси қўйилган.

Қуръони Каримни бундай ўзгартириш орқали сионистларнинг эътиқодига нисбатан паралеллик ифода қилдиришлик эса диққатни тортади. Сионистларга кўра, Масжидул Ақсонинг тагида Сулаймон а.с. нинг ҳайкали бор.

Пайгамбаримиз с.а.в исми шарифини ёза олмабдилар.

Сауднинг ибронийча Қуръони Карим таржимаси Муборак Пайғамбаримиз Ҳазрати Мухаммад Мустафо с.а.в муборак исми шарифлари китобнинг оҳирида, пайғамбарлар исмлари орасидан олиб ташланганлиги маълум бўлди. Яна, Исмоил а.с нинг исми зикр қилинган оятдан ҳам олиб ташланган.

Оятларни бошқача таржима қилишган.

Аҳмад яна кўп муташобих оятларни тушиниб бўлмайдиган тарзда, бошқа маънолар бериб таржима қилинганлигини айтди. Умумий ҳисобда 300 та хато борлигини билдирди.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

8 Фикрлар

  1. Нега бундай буляпти…? Аллох таоло Куръони каримни Киёматгача узнартирмасликк ваъда берганку! Киёмат якин шекилигооов….

    • Ibroniy tilida yozilgan Qur’on deyilyapti. Arab tilidagi Qur’onni Allohni irodasi bilan yozuvda ózgartirishga erishsalar ham, mô’minlar qalbida ôzgartiroymaldilar.Zero, Qur’on bizgacha avvalo qorilar qalbida saqlanib yetib kelgan.

  2. Курон озгармаган уни иброний тилга килинган таржимас озгартирилган. оллохга шубха кимен. оллох киёматкача асрадади диганми асралади. Балким бу малумотни ози фитнадур. Воллоху аллам.

  3. Акромжон Куръони карим халиям узгариб кетгани йук. Асл Куръон киёматгача сакланади, дейилган уни хар бир таржимаси аник булади дейилмаган. Ва яна бир гап Куръоннинг факат ва факат Араб тилидагиси хакикий хисобланади ва уни хеч ким узгартиролмаган, узгартиролмайдиям. Куръоннинг оригинал варианти кандайлиги бутун дунёга маълум шунинг учун уни узгартиришса сразу ошкор булади. Мисол учун Библияни оригинал варианти умуман ер юзида йук, мана шуни узгариш сакланиб колмаслик дейишади.
    Хавотир олманг Куръон кандай булса шундай турибти.

  4. ушбу малумот хакида интернетдан роса кидирдим, факат про американча и уша тарафда руйхатдан утган сайтда езилган малумотни таржима килиб узбек ахлини миясини захарлаш нима кераги бор??? елгон малумот билан кийрот-кийрот «савоб» топвотгандирсиз , Аллох жазоингизни берсин, хайф сиздака сайтчиларни😡☺️☺️☺️

    • Биз бу хабарни Туркияни 3 та нуфузли нашрларида ҳам кузатдик. Бу ерда гап ибронийча таржимаси ҳақида кетмоқда. Яъни, Каломни ўзида эмас. Ланаът ёғдиришдан аввал, бироз мулоҳаза юритиш даркор биродар. Айнан мияни ювмаслик учун масалага ҳар томонлама ёндашиш керак. Бу хабарни инкор этган бирор бир саудларни расмий баёноти борми? Агар топсангиз таржима қилиб беринг. Уни ҳам эълон қиламиз. Пайғамбаримиз алайҳиссалом лаъанатлашдан қайтарганлар. Айниқса аҳли қибла, мўмин мусулмон биродарларига нисбатан дуоибад эмас, дуои ҳайир айтишни буюрганлар. Шунинг учун эҳтиросларни жиловлашга ва суннатга риоя қилишга ҳаракат қилинг биродар. Аллоҳдан аввало ўзимизга ва кейин сиз каби бесабр мусулмонларга инсоф ва тавфиқ беришини сўраб қоламиз.

  5. Эх , содда узбегим эй . Хади куп китоб укишинг керак , оддий янгиликни мулохаза эта олмайсан . Мотурудий Имиом Ахмад китобларини укисангиз , билимим бор деб калла кесишгача боосангиз керак😊 Сабрли булинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг