Шимолий Кореяда раҳбар ўзгарса Ким Чен Иннинг ўрнини ким эгаллаши мумкин?

0
1529
Фото: REUTERS/Jorge Silva/Pool

Давлат ОАВларининг шанба куни хабар беришича, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин уч ҳафта ичида биринчи марта оммага кўриниш берди. Унинг кутилмаган тарзда ғойиб бўлиши кўплаб шов-шувларга сабаб бўлганди. Агар Ким ўлган бўлса, унинг вориси ким бўлши ҳақидаги савол долзарб масалага айланди.

Шимолий Корея ҳукумати Кимнинг вориси қайси шахс бўлишини ҳеч қачон эълон қилмаган. Шунингдек, Кимнинг болалари ҳақида ҳам аниқ маълумотлар мавжуд эмас. Таҳлилчилар Кимнинг вориси ҳокимиятни эгаллашга тайёр бўлгунга қадар унинг синглиси ва содиқ тарафдорлари давлатни бошқариб туришлари мумкинлигини айтишмоқда.

Бундай хабарлар Ким 15 апрель куни давлатнинг муҳим байрамида кўринмаганидан ва унинг жиддий касал бўлиб қолганлиги ҳақида миш-мишлар тарқалгандан кейин янада кучайди. Қуйида Шимолий Кореянинг кейинги раҳбари ким бўлиши ҳақидаги тахминлар билан танишамиз.

КИМ ЙО ЖОНГ

Ким Чен Иннинг синглиси Ким Йо Жонг сўнгги икки йил ичида президентнинг атрофида энг кўзга кўринган одам бўлиб, расмий равишда ҳукмрон Ишчилар партиясининг Марказий қўмитасида директор ўринбосари бўлиб ишлаган. 31 ёшли Ким Йо Жонг ҳукмрон партия фаолиятини қатъий назорат қилади ва ўзини жамоавий раҳбарликнинг асосий манбаи сифатида намоён этади.

«Ким Йо Жонг ҳозирги пайтда ташкилий ва раҳбарлик, суд ҳокимияти ҳамда жамоат хавфсизлигини назорат қилишнинг асосий куч базаси бўлиб қолади», деди Сеулдаги Корея Миллий Бирлашма Институти ходими Чо Хан-бум.

ПАРТИЯДАГИ КАТТАЛАР

Чой Рёнг Хе ўтган йили Шимолий Корея номидан ҳукумат раҳбари лавозимига кўтарилди. У мазкур лавозимдан олдин нуфузли ҳарбий раҳбар бўлиб ишлаган. Чой Рёнг Хе партия билан Кимлар оиласига бир неча ўн йиллардан бери хизмат қилиб келмоқда.

Heir unapparent: If North Korea faces succession, who might ...

Собиқ бош вазир Пак Понг Жу эҳтимол партиявий раҳбарликни бошқарувчи шахслар бўлиши мумкин, дейди таҳлилчилар.

Шунингдек, партия раиси ўринбосари Ким Йонг Чол ва ташқи ишлар вазири Ри Сон Гвонга дипломатик масалаларни, шу жумладан АҚШ билан тўхтаб қолган ядро қуроли бўйича музокараларни олиб бориш вазифаси юклатилиши мумкин.

ТЎРТИНЧИ АВЛОД

Ким Чен Иннинг учта фарзанди бор, уларнинг энг кичиги 2017 йилда туғилган, энг каттаси эса 10 ёшда деб хабар беради Жанубий Корея Миллий разведка хизмати. Бу Кимнинг фарзандлари ҳукумат тепасига келгунча улар сиёсий васийларнинг ёрдамига муҳтож бўлишини англатади.

Heir unapparent: If North Korea faces succession, who might ...

«Ким Йо Жонг бошқарувни ўз зиммасига олиши даргумон. Аммо, Ким Чен Иннинг болалари улғайгунча воситачи вазифасини бажаришга ёрдам бериши мумкин», дейди Сеулдаги Осиё сиёсий тадқиқотлар институти тадқиқотчиси Го Мёнг-хун.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг