Ҳиндистонда махсус мобил иловани ишлатиш мажбурий қилиб қўйилди. У коронавирус занжирини аниқлашда ёрдам беради

0
2129
Фото: REUTERS/ Pawan Kumar

Ҳиндистонда давлат ва хусусий секторда ишловчи барча ишчиларнинг Bluetooth кузатиш дастуридан фойдаланиш ва идораларда ижтимоий масофаланиш мажбурий этиб белгиланди.

Жума куни Бош вазир Нарендра Моди ҳукумати Ҳиндистонда коронавирус тарқалишига қарши курашиш учун карантин яна икки ҳафтага узайтирилганини эълон қилди. Аммо, вирус хавфи кам бўлган ҳудудларда чекловлар юмшатилишига рухсат берилди.

Ҳиндистон ўтган ойда коронавирус билан курашиш доирасида Aarogya Setu деб номланган Bluetooth ва GPS орқали ишлайдиган тизимни ишга туширди. Бу мобиль илова Ҳиндистон Миллий Информатика Маркази томонидан ишлаб чиқилган. Илова одамларни ўзлари учрашган инсонда коронавирус аниқлангани ҳақида огоҳлантиради.

Ҳиндистон технология вазирлиги расмийлари 1,3 миллиард одам яшайдиган мамлакатда мазкур илованинг самара бериши учун у камида 200 миллион кишининг телефонида бўлиши кераклигини айтди.

Google Play Store маълумотларига кўра, ушбу илова Андроид телефонларида тахминан 50 миллион марта юклаб олинган.

Мазкур дастур ҳукуматга вируснинг авж олган нуқталарини аниқлашда ёрдам беради ва илова ҳақидаги маълумотлар фақат тиббий мақсадлар учунгина ишлатилади.

Ҳиндистонда ҳозиргача 37000 дан ортиқ кишига коронавирус ташхиси қўйилган ва уларнинг 1218 нафари вафот этган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг