ЖССТ: Хитой чет эл ташкилотларини коронавирус келиб чиқишини текширишларига қўймаяпти

0
1823
Фото: https://t.me/platformauzb

Хитой вируснинг келиб чиқишини ўрганиш мақсадида ташқаридан келадиган ташкилотларга рухсат бермаяпти. ЖССТ эса ҳайрон. Чунки ташкилот чинликларнинг бундай қилишлари учун қандайдир жиддий асос йўқ деб ҳисобламоқда.

“Биз қандайдир миллий доирада суриштирувлар олиб борилаётганини биламиз, мазкур босқичга биз ҳам қўшилишимиз мумкин эди, аммо таклиф қилишмади”, — дея интервью берган ЖССТ вакили Годен Галеа Sky News телеканалига.

Галеанинг қўшимча қилишича, ЖССТ ХХР соғлиқни сақлаш бўйича давлат комиссияси ва мамлакат ҳукуматига шу бўйича саволларни йўллашда давом этяпти.

“ЖССТ Хитой ҳукумати (коронавируснинг) ҳайвонлардан келиб чиқиши бўйича ўтказилаётган текширувларга хорижлик ҳамкорларни ҳам таклиф этишини хоҳлаган бўларди”, — деган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг яна бир расмий вакили Тарик Язаревич.

Хабарингиз бор, бугунги кунга келиб дунёнинг қатор етакчилари вируснинг табиий келиб чиқишига шубҳа билан қарашяпти. АҚШ президенти Дональд Трампдан ташқари Австралия бош вазири Скотт Моррисон ҳам шу бўйича ўз фикрини билдириб ўтган.

“Бу Хитойда бошланди ва дунё у қандай бошланганини билиш ҳамда бундан қандай дарс олиш мумкинлигини билишга ҳақли. Мазкур позицияни кўпчилик қўллаб-қувватлаяпти”, — дея унинг фикрини келтириб ўтади Associated press.

“Ушбу текширув мустақил ўтказилиши керак, биласизми нима учун? Чунки пандемия яна содир бўлиши мумкин”, — дея қўшимча қилади Моррисон.

ХХРнинг мазкур давлатдаги элчиси Чэн Цзинье бундай текширув ўтказиш талаби Хитой томони Австралия маҳсулотларига бойкот эълон қилиниши, хитойлик туристлар ва талабаларнинг ушбу мамлакатга келишдан бош тортишига олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлонтирди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг