Шимолий Корея: АҚШ билан ядро қуроллари бўйича музокараларни қайта бошлаш режамизда йўқ

0
1438
Фото: AFP

2 июль куни АҚШ президентининг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтон Дональд Трамп октябрдаги сайловлардан олдин Шимолий Корея етакчиси Ким Чем Ин билан яна бир марта учрашиши мумкинлигини айтганди.

Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Чое Сон Ҳуи 4 июль бу учрашув юзасидан баёнот бериб чиқди. Ҳуининг сўзларига кўра, АҚШ ўзининг Пхеньянга қарши юриётган “душманлик кайфиятидаги” сиёсатидан воз кечмас экан Шимолий Корея у билан ядро қуроллари борасида музокараларни қайта бошламайди.

Ким Чен Ин ва Трамп 2018 йилда ядро қуроллари бўйича музокаралар бошланганидан бери уч марта учрашишди. Лекин, бу икки мамлакат ўртасидаги музокаралар айтарли натижа бермади.

АҚШ ва Шимолий Корея етакчиларининг 2019 йил февралида Вьетнамда бўлиб ўтган иккинчи учрашувида америкаликлар шимолликларнинг ядро қуролларининг бир қисмидан воз кечиши эвазига санкцияларни бекор қилишни рад этишди. Натижада, ядровий қуроллар бўйича АҚШ-КХДР учрашувлари тўхтаб қолди.

Ким Чен Ин 2020 йилнинг бошида АҚШ санкцияларига қарши ядро қуролларини янада кўпайтиришни ваъда берди. Шундан кейин Чо Сон Ҳуи ҳам Корея музокаралардан бирор фойда топмас экан Трамп билан учрашувлар бўлмаслиги ҳақида бир неча марта баёнот берди.

“Олдинги саммитдаги келишувларга амал қилмаётган ва КХДРга қарши ғаразли сиёсатини давом эттираётган АҚШ билан музокаралар ўтказиш ёки бирон бир келишувга эришиш мумкинми? Биз АҚШ билан юзма-юз ўтириб гаплашиб олишга ҳеч қандай эҳтиёж сезмаяпмиз. Чунки, АҚШ учун бундай музокалар ўзининг сиёсий инқирозини йўқ қилиш учун бир воситадан бошқа нарса эмас. АҚШ биз билан музокаралар иш беришига ҳали ҳам ишонса, чучварани хом санабди” деган Ҳуи шанба куни берган баёнотида.

Баъзи таҳлилчилкарнинг фикрига кўра, Шимолий Корея ноябрдаги президентлик сайловларигача АҚШ билан жиддий музокаралар олиб бормайди. Чунки, сайловдан кейин АҚШ ҳукуматида ўзгаришлар бўлиш эҳтимоли мавжуд.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг