Туркияда шу ҳафтада коронавирусга қарши эмлаш бошланади

0
1333
Фото: AFP

Президент Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг айтишича, Туркияда коронавирусга қарши эмлаш ишлари шу ҳафтанинг пайшанба ё жума кунидан бошланади ва касалланганлар сони камайиб бориши билан чеклов чоралари ҳам юмшатилади.

Туркия Хитойнинг SinoVac компанияси билан 50 миллион дозада вакцина сотиб олишга келишиб олган бўлиб, ҳозиргача ушбу компаниядан 3 миллион доза ваксинани қабул қилиб олган. Туркия, шунингдек, Pfizer компаниясининг вакцинасини ўз ҳудудида 4,5 миллион дозада ишлаб чиқариш ва кейинчалик 30 миллион дозада вакцина сотиб олиш бўйича шартнома имзолаган.

«Ушбу муаммо учун ечим топилмагунча биз ўз ҳаётимизни чекловлар билан олиб боришда давом этишимиз керак. Шубҳасизки, касалланганлар сони маълум даражада камайгандан сўнг, биз чекловларни аста-секин бекор қиламиз» деди Эрдўған душанба куни Анқарадаги ҳукумат йиғилишидан кейин.

Турк ҳукумати биринчи навбатда 65 ёшдан катталарни ва тиббиёт ходимларини ваксина билан таъминламоқчи. Шундан кейин 50 ёшдан ошган ва сурункали касалликка чалинганлар коронавирусга қарши эмланади.

Туркияда бир ойдан кўпроқ муддатдан бери ҳафта давомида тунги комендантлик соатлари жорий қилинмоқда. Ҳафтанинг охирги икки кунида эса бутунлай локдаун ҳолати амал қилмоқда. Натижада, коронавирусга чалинганларнинг кунлик сони камаймоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг