Саудия шаҳзодасининг журналистни ўлдирилишига алоқадорлиги ҳақидаги далиллар айтилмоқда

0
1453

АҚШ махсус хизматлари Саудия Арабистонининг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмоннинг мухолифат журналисти Жамол Қошиқчининг ўлдирилишига алоқадор эканлигини кўрсатувчи бир қатор далилларни топди. Бу ҳақда The New York Times хабар бермоқда.

Газетанинг ёзишича, Қўшма Штатлар Саудия ҳукумати журналистни қамоққа олиш режасини муҳокама қилиш бўйича хабарларни қўлга киритишга муваффақ бўлишган.

Мақола муаллифлари, рўйхатдаги шубҳали шахслар орасида шаҳзода қўриқчилари таркибидаги одамлар ҳам бўлганлигига эътиборни қаратишмоқда.

АҚШ разведкаси ҳали Муҳаммад бин Салманнинг тўғридан-тўғри Қошиқчини ўлдириш ёки уни ўғирлаб кетиш ва уни ўз ватанига топшириш тўғрисидаги буйруғи бўлганлигини аниқлай олмади.

«Шаҳзода барча хавфсизлик хизматлари устидан тўла назорат қилганлиги боис, операция ундан яширин тарзда, бехабар қилиб амалга оширилиши эҳтимолдан йироқ», – дея ёзади муаллифлар.

Тергов натижалари яқинда АҚШ президенти Доналд Трампга тақдим этилади.

17 октябр куни турк ҳукумати Истанбулдаги Саудия консуллигида Қошиқчини ўлдиришда гумон қилинган камида беш киши валиаҳд шаҳзодаси билан боғлиқлигини аниқлади.

Туркия терговчилари Саудия Арабистони консуллиги ҳудудида журналистни ўлдиришда жами 15 кишидан гумон қилмоқда.

Қошиқчи 2018 йил 2 октябрь куни Саудия Арабистони Бош консулхонасига ташриф буюриб, ғойиб бўлган эди. У ажрашиш билан боғлиқ ҳужжатларини олиш учун у ерга борган эди.

Журналистнинг хотинини сўзларига кўра, у бинодан қайтиб чиқмаган. Дипломатик ваколатхона ходимлари у консулликни тарк этгани хақида таъкидламоқдалар.

Турк ҳукумати, Қошиқчининг ўлдирилгани ва унинг қолдиқлари консулликдан чиқариб юборилганини хақида айтишган.

Улар ўша куни ваколатхонадан чиқиб кетган қора рангли автофургонни қидирувга беришган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг