“Мусулмонларнинг маърифатли ва доно йўлбошчиси”: Италияда католик руҳонийлари ва сиёсатчилар марҳум имомга ҳурмат кўрсатдилар.

0
988
Фото;(Supplied)

Италиянинг юқори даражадаги католик руҳонийлари ва сиёсатчилари Перужия шаҳрининг 72 ёшда CОVID-19 дан вафот этган имоми Абдулқодир Муҳаммадга ҳурмат бажо келтирдилар.

1970-йиллардан буён Перужияда яшаган нафақадаги тиббиёт шифокори Абдулқодир Муҳаммад шаҳарнинг мусулмонлар жамоати томонидан ҳурмат қилинадиган шахс бўлиб, у имомлик фаолияти даврида маҳаллий католик черкови билан яхши муносабатларни сақлашга интилган.

Перужия архиепископи ва Италия епископ конференсиясининг раиси Гуалтиеро Бассетти ўзининг «шахсий дўсти» ва «биродари» бўлган Муҳаммаднинг ўлими сабабли «катта қайғуда» эканини билдирди.

«Перужияда архиепископ бўлган давримнинг дастлабки йилларида у билан бирга ишлаш ва ибодат қилиш учун жуда кўп ҳолатларга дуч келдим. Муҳаммад чинакам мўмин ва ибодат қиладиган киши эди» дейди Бассетти.

Динлараро мулоқот идораси раҳбари Дон Мауро Песcенинг айтишича, Перужия шаҳри динлараро алоқанинг энг муҳим вакилларидан бирини йўқотди. Шунингдек, у Муҳаммадни Перужия исломий жамоатининг маърифатли ва доно йўлбошчиси ва биродарлик, инсонпарварлик ва саховат соҳиби сифатида таърифлади.

Италиядаги Ислом Жамиятлари Иттифоқи Абдулқодир Муҳаммадни мамлакат мусулмонларининг «устуни» бўлганини айтган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг