Малайзияда кейинги ҳафтадан коронавирусга қарши эмлаш бошланади.

0
937
Фото;(AP)

Малайзия 21-феврал куни Pfizer ва BioNTech компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган CОVID-19 ваксиналарининг биринчи партиясини қабул қилиб олади ва шундан беш кундан кейин эмлаш дастурини бошлайди, деди сешанба куни мамлакат Бош вазири Муҳйиддин Яссин.

Малайзия бир йил ичида 32 миллион аҳолисининг камида 80 фоизини эмлашни мақсад қилмоқда. Ҳозиргача Малайзияда 260 мингдан ортиқ одам коронавирусга чалинган бўлиб, расмий ўлимлар сони 975 тани ташкил қилмоқда.

«Ушбу кенг қамровли эмлаш дастури жамиятимизда жамоавий иммунитетни таъминлашга қаратилган бўлиб, биз у орқали CОVID-19 инфекциясининг тарқалишини тўхтатишимиз ва пандемияга барҳам беришимиз мумкин» дейди Муҳйиддин.

Шунингдек, Муҳйиддин мамлакатда 26 февралда оммавий эмлаш бошланишини ва унинг ўзи Pfizer ваксинасини биринчи бўлиб қабул қилиб олишини маълум қилган.

Малайзияда эмлаш дастурининг биринчи босқичи февралдан апрелгача давом этади ва унда 300 минг нафар тиббиёт ходими ҳамда 200 мингта бошқа соҳа вакиллари, шу жумладан сиёсатчилар, хавфсизлик ва ижтимоий таъминот соҳалари ходимлари қамраб олинади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг