Мазкур воқеа Ар-Риёдда содир бўлди
Журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилишида гумон қилинган Саудия Арабистони ҳарбий ҳаво кучлари лейтенанти Машал Саъд Ал Бостаний Ар-Риёд содир бўлган автоҳалокатда ҳалок бўлди, дея хабар беради Туркиянинг Yeni Şafak.
Ўлим билан якун топган автоҳалокат ҳақида маълумотлар батафсил берилмаган.
ОАВда, Бостаний 2 октябрь куни Туркияга келгани хақидаги маълумот берилмоқда. У ва 14 нафар бошқа Саудия Арабистон фуқаролари журналистни ўлдиришда иштирок этганликда гумон қилинмоқда..
Эслатиб ўтамиз, The Washington Post ҳодими Жамол Қошиқчи 2 октябрь куни Истанбулда ғойиб бўлган эди.
Сўнгги марта уни Саудия Арабистони Бош консулхонаси биносига кириб кетганда кўришган.
Ар-Риёднинг баёнотига кўра, у бинони тарк этганидан кейин ғойиб бўлган.
Подшоҳлик расмийлари дипломатик ваколатхона биносида тинтув ўтказишга рухсат бердилар.
Кейинчалик, оммавий ахборот воситалари хабар беришича, ўлдирилган вақт ва Саудиялик журналистни консуллик бошлиғи биносидаг