ОАВ: Трампнинг куёви шаҳзода Салмонга Қошиқчи иши бўйича маслаҳат берган

0
1813

Кушнернинг бин Салмон билан алоқалари АҚШнинг ҳукмрон доиралари орасида ташвиш уйғотди, деб хабар бермоқда Анадолу 

Дональд Трампнинг куёви ва маслаҳатчиси Жаред Кушнер Саудия Арабистони ваилаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмонга журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши билан боғлиқ жанжалга қандай аралашмаслик ҳақида маслаҳат берди.

New York Times газетаси, «юқори мартабали манбалар ва ҳужжатлар»га таянган ҳолда хабар беришича, Жаред Кушнернинг валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон билан телефон орқали суҳбати фақат бир марта- 10 октябрь куни расмий равишда амалга оширилган. Суҳбатда АҚШнинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон иштирок этган. Бироқ, аслида, алоқалар норасмий шаклда ҳам давом этган.

«Кушнер шаҳзодага тавсиялар берган, инқирозни қандай бартараф этиш мумкинлигини тушунтирган, келажакда янги «уятли ҳаракатлар»га йўл қўйилмаслигини таъкидлаган.

Вазият, Америка Қўшма Штатлари ҳукмрон доираларида ташвиш уйғотди. Саудияликлар Трамп куёвининг фикри ва сиёсий тажрибаси етишмаслигидан фойдаланиб, уни манипуляция қилишга уринишган бўлиши мумкин, дея ёзади газета.

“Оқ уйнинг ташқи сиёсатчилар билан алоқаларидаги чекловларга, хусусан, АҚШ Миллий хавфсизлик хизмати вакилларининг чет эллик раҳбарлар билан суҳбатларда мажбурий иштирок этиши талабига қарамай, Кушнер валиаҳд шаҳзода билан алоқаларни давом эттирди. Улар бир-бирига хабар юбориб, бир-бирларини исм-шариф билан чақиришган», – деб ёзади газета.

Хабарда, Марказий разведка бошқармаси, Саудия Арабистони Бош консулхонасида журналистга суиқасд қилиш ҳақидаги буйруқни шахсан  шаҳзода бин Салмон томонидан берилган деган хулосага келган бўлса-да, Трампнинг куёви Оқ Уйдаги валиаҳд шаҳзоданинг манфаатларини энг ашаддий ҳимоячиси бўлган, дея таъкидланади.

Нашрга кўра, айнан Кушнер Қошиқчининг ўлдирилиши билан боғлиқ инқирозда Дональд Трамп томонидан Ар-Риёдни фаол қўллаб-қувватлашда сабабчи бўлганлиги айтилмоқда.

Саудия Арабистонининг Истанбулдаги бош консулхонаси биносида 2 октябрь куни Washington Post билан фаол ҳамкорлик қилган саудиялик журналист Жамол Қошиқчи ўлдирилган эди.

Тергов натижаларига кўра, Туркия Бош прокуратураси журналист режали қотиллик қурбони бўлган деган хулосага келди. Қошиқчи элчихона биносига кириши билан бўғиб ўлдирилган эди.

Қотилликдан кейин, Қошиқчининг жасади парчалаб ташланган ва йўқ қилинган.

Туркия, Қошиқчи иши бўйича суд жараёнини Истанбулда ташкил қилиш тарафдори бўлиб, журналистни ўлдириш билан шуғулланганларни экстрадиция қилишни сўраб Ар-Риёдга мурожаат қилган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг