Коронавирус ҳақида нималарни билишимиз керак?

0
1402
manba: Arab News

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, коронавирус билан касалланган одамлар касаллик туфайли ўзларини ёмон ҳис қила бошлаган вақтларидан бошлаб касаллик тарқатувчи сифатида атрофдагилар учун хатар манбаига айлана борадилар. Бу ҳақда Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти вакиллари томонидан сешанба куни ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг фавқулодда вазиятлар бўйича мутахассиси доктор Майк Раяннинг таъкидлашича, янги коронавирус юқори нафас йўлларида жойлашган бўлиб, бу бошқа вирусларга қараганда ҳаво-томчи йўли орқали ўтишини осонлаштиради.

«Тасаввур қилайлик. Сиз ресторанда ўтирибсиз, ўзингизни жуда яхши ҳис қилаяпсиз. Уйда қолишни хаёлингизга хаёлингизга ҳам келтирмаяпсиз. Лекин аллақачон вирусни юқтириб олган бўлишингиз мумкин. Бу дегани сиз вирусни белгиларсиз ҳамташиётган бўлишингиз эҳтимоли мавжуд», – дейди у.

Шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Покистон ҳукуматига коронавирус тарқалишини олдини олиш учун мақсадли ҳудудларни «вақтинча блокировка қилиш» ни тавсия қилди. Унинг фикрича, карантин чекловлари вақтидан олдин юмшатилса, бу вирус тарқалишининг янги тўлқинини келтириб чиқариши мумкин.

ЖССТ Покистоннинг аҳоли зич яшайдиган икки ҳудуди – Панжоб ва Синд вилояти соғлиқни сақлаш ташкилотлари бу борада тегишли билдиришнома ҳам жўнатган. Маълумки, Покистон ҳукумати жорий йилнинг 9 май куни мавжуд иқтисодий тангликдан келиб чиққан ҳолда карантин чекловларини бекор қилишни бошлаган эди.

 

манба

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг