Саудия Мудофаа вазирлиги “Аrаmcо”га қилинган ҳужумларда ишлатилган ракеталарни намойиш этди

0
1848
Манба: Reuters

Саудия Арабистони “Аrаmcо” заводига уюштирилган ҳужумларда ишлатилган учувчисиз самолётлар ва ракета қолдиқларини намойиш этди. Бу қуроллар Эронга тегишли экани айтилмоқда.

“Шубҳасиз,  бу ҳужумларга Эрон ҳомийлик қилган. Ҳозирда ракеталар учирилган жойни аниқлаш учун текширувлар давом этмоқда”, деди Мудофаа вазирлиги матбуот котиби полковник Турки Ал-Маликий.

Унинг сўзларига кўра, “Xuraiz” нефт кони ва “Аbqaiq” нефтни қайта ишлаш заводига ҳаммаси бўлиб 25 та дрон ва ракеталар учирилган.  Улар орасида Эроннинг “Delta Wing” номли учиш аппаратлари ва «Ya Аli» ракеталари бор эди.  Худди шу ракеталардан Эрон Ислом Инқилоби соқчилари фойдаланган. Ҳужумлар шимолда туриб амалга оширилган ва шубҳасиз, бунга Эрон томонидан ҳомийлик қилинган. Сиз кўриб турган далиллар (ракета қолдиқлари) буни инкор этиб бўлмайдиган ҳолга келтирди», деди Ал-Маликий матбуот анжуманида.

Аввалроқ, Саудия Арабистонининг Лондондаги элчиси нефтни қайта ишлаш заводи ва нефт конларига қилинган ҳужумларнинг ортида Эрон турганини айтганди. Бу портлашлардан кейин Саудия Арабистонининг нефт ишлаб чиқариш салоҳияти 50 фоизгача камайди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг