Жанубий Африкада 72 киши тартибсизликлар туфайли ҳалок бўлди

0
1054
Фото:thenationalnews.com

Жанубий Aфрика Республикасининг айрим шаҳарларида тартибсизликлар юзага келмоқда. Собиқ президент Якоб Зума коррупцияда айбланиб, қамалган эди, фуқаролар раҳбарга қарши намойишларга чиққан. Натижада 72 киши воқеа қурбонига айлангани айтилмоқда.

The National News хабар беришича, мамлакат собиқ президенти ўтган ой ҳокимиятдаги тўққиз йиллик фаолияти давомида мансаб ваколатларини суистеъмол қилиш айблови билан, шунингдек, суд мажлисида иштирок эта олмагани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Собиқ раҳбар Якоб Зумага нисбатан 1990 йилларда 5 миллиард долларлик қурол-яроғ шартномаси билан боғлиқ айблов ҳам қўйилган.
Маълум бўлишича, норозиликлар мамлакат бўйлаб кенг тарқалмоқда.

Намойишлар дастлаб Зуманинг уйи олдида юзага келган, у тезда Жанубий Aфриканинг Йоханнесбург ва Дурбан шаҳарларига ҳам тарқалиб кетган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг