Италияда коронавирус 2000 дан ортиқ инсонга тарқалди

0
1705
Фото: REUTERS/Massimo Pinca

2 март куни Италияда коронавирусдан вафот этганлар сони 52 кишига етди ҳамда вирусни юқтириб олганлар сони 2000 кишидан ошиб кетди.

Италияда 10 кун аввал вирус борлиги тасдиқланганди. Италиянинг молиявий пойтахти Милан яқинида жойлашган Ломбардия энг кўп зарар кўрган ҳудуд бўлиб, бу ерда ҳозиргача коронавирусдан 38 киши ҳалок бўлди.

Италияда жами 2,036 кишининг коронавирус учун текширув натижалари ижобий чиққан. Касалланганлардан 149 нафари тузалди, дея хабар беради фуқаро муҳофазаси агентлиги.

«Бизни тинчлантирадиган нарса шуки, текширувдан ижобий натижа билан чиққан 258 кишининг 50 фоизида ҳеч қандай вирус аломати йўқ», деди агентлик раҳбари Анжело Боррелли журналистларга.

Италияда ушбу касаллик учун ҳаммаси бўлиб 23,345 киши синовдан ўтказилган. Ломбардия минтақавий ҳукумати 65 ёшдан ошган одамларни уйдан кўчага чиқмасликка чақирган. Маълумотлар шуни кўрсатадики, кексалар ушбу юқумли касалликка қарши яхши ҳимояга эга эмаслар.

«Ломбардияда вафот этганларнинг барчаси соғлиғи ёмонлашган, айниқса юрак-қон томир касалликлари бўлган 65 ёшдан ошган одамлардир», – дейди минтақанинг ижтимоий сиёсат бўйича маслаҳатчиси Гиулио Галлера.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг