Мактабгача таълим тизимини ривожлантириш концепцияси тасдиқланди

0
3308
Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу хақда ЎзА хабар бермоқда.

Қарор билан Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқланди.

Концепция доирасида мактабгача ёшдаги болаларнинг ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожланиши учун шарт-шароитлар яратилади. Шунингдек, болаларнинг сифатли мактабгача таълим билан қамрови оширилади.

Мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг соғлом ва баланслаштирилган овқатланиши ҳамда сифатли тиббий парвариши таъминланади.

Қарор билан Концепцияни 2019 йилда амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» ҳамда 2019-2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди.

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг