“Мен спортчиман ва қаерда бўлмасин рақобат қилишни хоҳлайман”

0
1894
Манба: The Star

Халқаро дзюдо федерацияси хабар беришича, Эронлик дзюдочи Сайид Моллайига ҳукумат  расмийлари томонидан ўтган ҳафта Токиода бўлиб ўтган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида чорак финал ва ярим финалда ўз ихтиёри билан жанг қилмаслик буюрилган. Чунки,  у финалгача етиб борса,  Исроиллик спортчи билан курашарди.

Моллайига мамлакат Миллий Олимпия Қўмитаси ва ҳукумат томонидан исроиллик спортчилар билан тўқнаш келмаслик учун жанглардан воз кечиш тўғрисида бир неча бор буйруқ берилган. Аммо шундай бўлса-да, у татамига чиққан ва ярим финалда мағлуб бўлган.

Эронлик дзюдочи ўз хавфсизлигидан хавотирланиб уйга қайтишдан бош тортмоқда. «Менга ёрдам керак.  Ҳатто мамлакатим расмийлари менга ҳеч қандай муаммосиз қайтишим мумкинлигини айтсалар ҳам қўрқаман.  Мен оилам ва ўзимга нима бўлишидан хавотирдаман»,  деди у.

“Мен спортчиман ва  қаерда бўлмасин рақобат қилишни хоҳлайман. Лекин мен қонун бунга рухсат бермайдиган мамлакатда яшайман. Бизда танлов йўқ,  барча спортчилар ҳукумат қарорига риоя қилишлари керак. Бугун қилган барча ишларим ҳаётим учун, янги ҳаёт учун эди», дея қўшимча қилди эронлик спортчи.

Бу араб давлатлари ёки Эроннинг ўз спортчиларига Олимпиада ёки бошқа халқаро мусобақаларда Исроил спортчилари билан баҳслардан воз кечиш ҳақидаги биринчи буйруғи  эмас.  2004 йилдаги Афина Олимпиадасида Эронлик жаҳон чемпиони Араш Мирасмаейили исроиллик дзюдочи Эҳуд Вакс билан жанг қилишдан бош тортган ва ўз уйида мақтовга сазовор бўлган эди.  Рио-де-Жанейро-2016да мисрлик дзюдочи Ислом Эл-Чеҳабй  жанг тугаганидан сўнг, исроиллик Ор Сассоннинг қўлини сиқиб қўйишдан бош тортганидан кейин мусобақадан четлатилганди.

Маълумот учун, 1979 йилдаги Ислом инқилобидан бери Эрон Исроилни тан олишдан бош тортади ва улар ўнлаб йиллар давомида бир-бирига душман бўлиб келишмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг