«Хуманаий истеъфога чиқсин”-Эронда намойишчилар мамлакат олий раҳбарининг истеъфосини талаб қилмоқда

0
2038
Фото: www.arabnews.com/ Screenshot/Twitter

Шанба куни Эронлик бир гуруҳ намойишчилар мамлакатнинг олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хуманаийдан истеъфога чиқишини талаб қилишди.

Бунга Эрон ҳарбий кучлари 8 январда Украина самолётини “адашиб” уриб туширганлиги сабаб бўлган. Самолёт бортидаги 176 кишининг барчаси ҳалок бўлди.

Бир неча кунлик айбловларни рад этган Эрон ҳукумати 11 январда Украина самолётини «бехосдан» ўққа тутганини тан олди. Ҳалок бўлганларнинг аксарияти Канада ва Эрон фуқаролари бўлган.

Твиттерда тарқалган видеолавҳалардан маълум бўлишича, юзлаб одамлар Теҳроннинг Амир Кабир университети олдида тўпланиб: «Бош қўмондон Хуманаий истеъфога чиқсин», деб бақиришган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг