Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари ва Баҳрайн Қатарда бўлиб ўтадиган футбол мусобақасига бойкот эълон қилишди

0
2148

Душанба куни Форс кўрфази Кубоги Футбол Федерацияси 2019 йил охирида Форс кўрфази Кубоги Қатар пойтахти Доҳада ўтказилиши ҳақида эълон қилган эди.

Бироқ, 3 жамоа бу турнирни бойкот қилиш ниятида эканликларини эълон қилишди. Шу сабабли турнирда энди 5та жамоа қатнашиши кутилмоқда, дея хабар бермоқда TRT World агентлиги.

Икки йил муқаддам, сўнгги Форс Кўрфази Кубоги Қувайтда бўлиб ўтган эди. Саккизта жамоа қатнашган турнирда Уммон терма жамоаси ғалаба қозонган эди.

Бу йилги турнир уч жамоасиз ўтади. Бу учлик 2017 йил 5 июндан бошлаб мезбон мамлакат, Қатарни сиёсий ва иқтисодий соҳаларда бойкот қилмоқда.

Энди турнирда мезбонлардан ташқари Уммон, Ироқ, Қувайт ва Яман давлатлари иштирок этади.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг