Саудия Арабистони Белорусия НҚЗларига нефть учун рекорд чегирма қилади (видео)

0
1840
Фото: DW

Александр Лукашенко Белорусия нефтни қайта ишлаш заводлари учун топилган 6 миллион тонна нефть ҳақида гапирганида лоф урмаган кўринади. Бундай ёрдам эса… Саудия Арабистонидан келади.

UDF.BY ёзишча, бир кун олдин Белорусия Президенти мамлакатнинг нефть-кимё мажмуасини назорат қилиш учун яқиндагина тайинланган «Белнефтехим» раҳбари Андрей Рибаков ва Бош вазир ўринбосари Юрий Назаров билан учрашув ўтказди.

«Суҳбат мавзуси ўзингиз билганингиздай, авалгидай, – яъни Беларусияга углеводородларни, биринчи навбатда, нефть етказиб бериш. Мен, Беларусияга нефть етказиб бериш ва қайта ишлаш бўйича бир қатор таклифларни олдим. Ҳозир, худога шукур, бундай таклифлар жуда кўп», деди Александр Лукашенко.

Унинг сўзларига кўра, яқин вақт ичида қарор қабул қилиниши керак, чунки гап жиддий ҳажмлар ҳақида кетмоқда:

«Ўйлайманки, биз ечимни топамиз. Мен сизларни дам олиш куни чақириб олганимнинг боиси, чунки бу масалани пасйсалгасолиб бўлмайди. Биз қарор қабул қилиб, душанбадан сешанбагача бу нефтни олиб кетишимиз керак. Чунки ҳажми катта – 6 миллион тоннадан кўпроқ», – дея президентнинг сўзларидан иқтибос келтиради унинг матбуот хизмати.

Бундай ҳажмдаги нефтнинг қаердан етказиб берилиши тўғрисида расмий хабар берилмаган.

Ниҳоят мана, 8 март куни Саудия Арабистони апрель ойида нефть қазиб олишни кунига 10 миллион баррелдан ошадиган даражага етказишни режалаштираётгани маълум бўлди. Март ойидаги ишлаб чиқариши кунига 9,7 миллион баррелга тенг.

Бундай қадам ОПEК + битимининг муваффақиятсизлиги фонида кўриб чиқилмоқда, деб хабар бермоқда АФН Bloomberg агентлигига таяниб.

Ўзини номини ошкор этишни истамаган хеж-фонд менежерининг таъкидлашича, нефть бозорида бундай ҳаракатлар «уруш эълон қилиш билан баробардир». Саудия Арабистони «керак бўлса» ишлаб чиқаришни кунига рекорд даражадаги 12 миллион баррелга оширишга тайёрлигини маълум қилди.

Саудия Арабистонининг бундай ҳаракатлари Россия ва бошқа ишлаб чиқарувчи давлатларга музокаралар столига қайтиш учун босим ўтказишга уриниш бўлиши мумкин.

Saudi Aramco бундай юришларини янада давом эттиришга тайёр. Шимолий-ғарбий Европадаги нефтни қайта ишлаш заводлари учун Arab Light маркасидаги нефтга баррель учун 8 долларгача сезиларли чегирмаларини ошириш орқали, уни Brent маркаси эталонидан пастроқ нархда –баррель учун 10,25 доллардан таклиф этиб боради. Россиянинг Urals компанияси Brent эталонига нисбатан баррели учун $ 2 атрофида чегирмада савдо қилмоқда. Трейдерларнинг таъкидлашича, бу ҳаракат Россия компанияларининг Европада нефтни сотиш имкониятига очиқча ҳужум қилиш учун қўйилган қадам бўлади.

«Бу жуда ҳам кескин бўлади», деди Даг Кинг, хеж-фонднинг сармоячиси ва ўз пайтида Merchant Commodity Fund таъсисчи бўлган. «ОПEК + дунё бўйлаб талаб камайиб бораётган бир пайтда, етказиб бериш ҳажмини ошириш ниятида. Бир баррель учун 30 долларга тушиш эҳтимоли мумкин».

Нефть трейдерлари нархларни пасайиши қандай кетиши мумкинлигини тушуниш учун тарихий жадвалларни кўриб чиқмоқдалар. Битта потенциал бўлган нишон, баррель учун 27,10 долларни ташкил этганлиги, оҳирги нархлар уруши даврида 2016 йилда бўлган. Аммо баъзилар бозор янада пасайиши мумкин деб ҳисобламоқдалар.

«Биз кейинги чоракда сўнгги 20 йил ичида энг паст нархларни кўришимиз мумкин», дейди IHS Markit Ltd. консалтинг компанияси нефть бозори таҳлилчиси ва ОПEК нинг фахрий- кузатувчиси. Унинг фикрига кўра, нарх бир баррель учун 20 долларга тушиб кетиши ҳам мумкин экан.

Brent маркасидаги нефтнинг дунё миқёсидаги эталони, сўнгги 40 йил ичида Саудия Арабистони бошлаган нархлар урушидан сўнг, 1998 йил декабрь ойида бир баррель учун 9,55 долларгача тушиб кетди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг