Эндиликда «ЭКСАР» ва «Газпромбанк» Ўзбекистон газ ташиш тизимини модернизация қилиш билан шуғулланади. Бу ҳақда «Sputnik» хабар бермоқда.
Таъкидланишича, кредитлаш ҳажми 300 миллион долларни ташкил этади. Бу маблағ ажратилиши билан 2021-2022 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон магистраль газ транспорт тизимини модернизация қилиш ва самарадорлигини ошириш дастурини молиялаштириш бошланади.
Ўз навбатида, ташаббус 545 км узунликдаги газ қувурларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, шунингдек, компрессор станция иншоотларини капитал таъмирлашни назарда тутган.
Лойиҳага Россиянинг иккита корхонаси – Челябинск қувур-прокат заводи ПЖ ва Надймстройгаздобйча қурилиш-монтаж хизматлари компанияси жалб қилинган.