Саудия Арабистони барча халқаро рейсларни бир ҳафтага тўхтатиб қўйди

0
1224
Фото: AFP

Саудия Арабистони барча халқаро авиарейсларни тўхтатди ва Қиролликка қуруқлик ва денгиз портлари орқали киришни бир ҳафта давомида тақиқлади, дея хабар берди SPA давлат ахборот агентлиги. Бунга Буюк Британия ва Европа мамлакатларида тарқалаётган коронавируснинг янги тури сабаб бўлди.

Буюк Британияда коронавируснинг юқумлироқ бўлган янги тури тарқала бошлади. Британ ҳукумати коронавируснинг ушбу янги тури назоратдан чиққанини айтган. Британиядан ташқари Данияда 9 кишида CОVID-19 нинг мазкур янги тури аниқланган. Шунингдек, Австрия ва Голландияда ҳам 1 тадан одам янги турдаги коронавирусга чалингани қайд этилди.

Британияда аниқланган янги штаммнинг илмий номи VUI 202012/01 бўлиб, VUI “тергов остидаги тур” деган маънони англатади. 20 ва 21 декабрь кунлари Европа Иттифоқининг бир қатор давлатлари, жумладан, Австрия, Бельгия, Франция, Германия, Ирландия, Италия ва Нидерландия Буюк Британия билан авиарейслар тўхтатилгани, темир йўл ва паром орқали ҳам Британияга кириш ва чиқиш тақиқланганини эълон қилишди.

Европадаги ушбу хавотирли ҳолатдан кейин Саудия ҳукумати қуйидаги эҳтиёт чораларини кўришга қарор қилди:

-Саёҳатчилар учун барча халқаро рейслар бир ҳафтага тўхтатилди ва бу чеклов яна бир ҳафтага узайтирилиши мумкин. Ҳозирда Қироллик ҳудуди ичида учиб кетишга рухсат берилган хорижий рейслар бундан мустасно.

-Қуруқлик ва денгиз портлари орқали Қиролликка кириш бир ҳафтага тўхтатилди. Бу тақиқ ҳам яна бир ҳафтага узайтирилиши мумкин.

-Европа Иттифоқи мамлакатларидан ёки янги мутация аниқланган ҳар қандай мамлакатдан келган одамлар Қиролликка кирган кундан бошлаб икки ҳафта давомида изоляцияга олиниши белгиланди. Улар изоляцияга олинган даврларида ҳар беш кунда коронавирус синовидан ўтиши лозим.

-Сўнгги уч ой ичида Европа Иттифоқи мамлакатларидан ёки янги мутация аниқланган мамлакатлардан Саудияга келган барча шахслар коронавирус тестидан ўтишлари керак.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг