АҚШда замонавий мусулмонлар модаси намойиш этилди

0
1906

Сан-Францискодаги de Young Museum музейида, замонавий мусулмонлар модасига бағишланган кўргазма очилди-деб ёзади islam-today.

 Dezeenнинг хабар беришича, ўз ишининг дастлабки кунлариданоқ «Замонавий мусулмонлар модаси» деб номланган кўргазма жуда машҳур. 
Кўргазмада нафақат мусулмон модасининг бугунги ҳолатини акс эттирувчи экспозициялар, балки мусулмон услубининг эволюциясини ёритиб беради.

 Кўргазмада мусулмон аёллари учун дунёдаги етакчи мода дизайнерларидан кийимлар, мусулмонлар стили ҳисобаландиган мусулмон аёлари чўмилиши кийими – буркини, спорт ҳижоблари ва аксессуарлар киради- дея таъкидланади хабарда. 

Улар мусулмон услубининг ажралмас қисми ҳисобланади.  «Кўпчилик мусулмон мамлакатларда мода каби нарсалар йўқлигига ишонишади, лекин бу жуда нотўғри фикр. Муаммо шундаки, мусулмон модаси деярли ўрганилмайди «, дейди музей директори Макс Ҳоллеин.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг