«ТурСтат» таҳлилий агентлиги томонидан эълон қилинган рейтингга кўра, кузда МДҲ мамлакатларидаги саломатлик ва балнеологик ҳордиқ чиқариш учун энг яхши дам олиш маскани Белоруссиянинг Нароч кўли бўйидаги курорт, деб топилди.
Иккинчи ўринда Озарбайжоннинг Нафталан курорти, учинчи ўринда Қозоғистоннинг Бурабая курорти бор. Шунингдек, МДҲ мамлакатларидаги соғлиқни сақлаш бўйича етакчи бешликка Арманистондаги Жермук курорти ва Молдовадаги Cалараси курорти кирди.
Таъкидланишича, МДҲ курортлари куз ва баҳорда энг кўп талабга эга.