БАА ҳукумати Муҳаммад (соллоллоҳу алайҳи васаллам) пайғамбарнинг туғилган куни муносабати билан 29 октябрни дам олиш куни деб эълон қилди

0
1361
Фото: AP

БАА ҳукуматининг чоршанба куни берган маълумотига кўра, Муҳаммад (соллоллоҳу алайҳи васаллам) пайғамбарнинг туғилган куни муносабати билан мамлакатдаги давлат ишчилари учун 29 октябрь дам олиш куни бўлади.

“Инсон ресурслари бўйича федерал ҳукумат Муҳаммад алайҳиссаломнинг туғилган кунини нишонлаш мақсадида давлат ташкилотларида ишловчи ходимлар учун 29 октябрь пайшанбани дам олиш куни деб эълон қилди” дея маълум қилди WАМ давлат ахборот агентлиги.

БААда декабрь ойининг бошида яна иккита оммавий байрам нишонланади. Уларнинг биринчиси Хотиралаш куни бўлиб, бу байрам 1 декабрда бўлиб ўтади. 2-3 декабрь саналарида эса БАА Миллий куни нишонланади.

Манба

 

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг