Саҳрои Кабирда сув тошқини рўй берди

0
1945

Жазоирнинг Саҳрои Кабирда жойлашган Таманрассет вилоятида кучли сув тошқини рўй берди.

Маҳаллий ОАВнинг маълум қилишича, мазкур табиий офат туфайли камида 5 киши ҳалок бўлган, яна бир киши бедарак йўқолган.

Тошқинга сабаб эса, тўхтовсиз ёққан ёмғир ва унинг оқибатида юз берган сел оқимларидир. Сел ва тошқин оқибатида яна беш киши ҳаётдан кўз юмган. Улардан икки нафари ёш болалар бўлган.

Мазкур тошқин асоратларини олдини олиш ва аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида Жазоир Ички Ишлар Вазирлиги махсус қўмита ташкил қилди. Ушбу қўмита вакиллари аллақачон Жазоирнинг жанубий ҳудудларида қутқарув ишларини олиб боришмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Жазоирдаги аномал ҳаво ҳарорати узоқ муддат давом этиб келмоқда. Июль ойининг охирида бу ерда 50 даражадан юқори бўлган ҳарорат кузатилган бўлса, август ойи бошланиши билан тинимсиз ёғингарчилик ва тошқинлар ҳукм сурмоқда.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг