Россия полицияси пайшанба куни мухолифат етакчиси Алексей Навальнийнинг Москвада жойлашган коррупцияга қарши кураш жамғармасида тинтув ишларини олиб борди ва Навальнийни ҳибсга олди.
«Алексей зўрлик билан ҳибсга олинди ва олиб кетилди. У қаршилик кўрсатмади», – деди унинг вакили Кира Ярмиш Твиттерда.
Шунингдек, Ярмиш ҳозирда коррупцияга қарши кураш жамғармасида тинтувлар давом этаётганини қўшимча қилган.