Россияда президент мухолифатчиси одамларни намойиш ўтказишга чақирди.Бунга сабаб конституциядаги сўнгги ўзгаришлар

0
1253
Фото: https://t.me/platformauzb/651

Жума куни Москвадаги мухолиф сиёсатчи Юлия Галямина русларни Президент Владимир Путин томонидан амалга оширилган конституцион ислоҳотларга қарши ушбу ҳафта охирида намойишга чиқишга чақирди.

Ўзгаришларни «давлат тўнтариши»га қиёслаган Москва шаҳар кенгаши депутати Юлия Галямина аҳолини якшанба куни бўлиб ўтадиган митингга қўшилишга чақирди. Айнан шу куни 11 йил олдин 1 нафар журналист ва адвокатнинг ўлдирилиши муносабати билан намойиш бўлиб ўтиши режалаштирилаётганди.

«Конституциямизга киритилиши таклиф қилинаётган ўзгаришлар бутун мамлакатни ҳуқуқий жиҳатдан бир хил кўрмаслик ва барчамизга қарши репрессиядир»,  деб ёзaди Галямина ижтимоий тармоқларда.

Ушбу конституцион ислоҳотларга кўра Бош вазир ва ҳукумат истеъфога чиқди. Бу йўл орқали 67 ёшли Путинга 2024 йилда президентликдан кетгач, ҳокимиятни ўз қўлида ушлаб қолиш имконияти яратилади.

manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг