Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Хуманаий бугунги жума хутбасида АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий базаларига қилинган ҳужумлар ҳақида гапириб ўтди. Унинг айтишича, Эронга самовий ёрдам бериляпти ва уюштирилган ракета ҳужумлари АҚШнинг “юзига тарсаки бўлди”.
“Эроннинг дунёнинг лидер давлати бўлган АҚШга “тарсаки уриши” оддий ҳол эмас. Бу бизга Худонинг ёрдами келаётганидан далолат беради”, дейди Хуманаий. Шунингдек, у ҳужум қилинган кунни “Худонинг куни” деб атаган. Олий раҳбарнинг бу сўзларидан сўнг одамлар “Америкага ўлим” дея бақиришган.
Эслатиб ўтамиз, 3 январда АҚШ Эроннинг нуфузли генерали Қосим Сулаймонийни ўлдирганди. Эрон эса бунга жавобан 8 январда АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий базаларига ракеталарни учирган.