Жорий йилнинг 17 январида Швециялик иқлим фаоли Грета Тюнберг ва ўн мингга яқин одамлар Швецариянинг Лозанна шаҳрида намойиш уюштирдилар. Уларнинг аксарияти келаси ҳафта Давос шаҳрига йўл олиб, дунёдаги сиёсатчилар ва бизнесменларни иқлим инқирозига қарши курашиш учун даъват қилишмоқчи.
«Биз янги йилга ва янги ўн йилликка кириб келдик. Аммо шу пайтгача иқлим ўзгаришига қарши чинакам ҳаракатларни кўрмадик», деди Тюнберг Лозаннадаги нутқида.
“Дунё етакчиларига айтмоқчиманки, сиз ҳали бизнинг кучимизни кўрмадингиз, биз сизни ишонтириб айтамиз. Келгуси ҳафта Давосда бўлиб ўтадиган Жаҳон иқтисодий форумига биз ана шу хабарни етказамиз.»
Ҳафта охирида Грета Тюнберг билан биргаликда юзлаб иқлим ҳимоячилари Давос яқинида намойиш уюштиришни режалаштирганлар. Тюнберг қаторасига иккинчи бор Давос кенгашида қатнашади. Бу йилги йиғлишнинг асосий мавзуси Австралиядаги ўрмон ёнғинлари бўлади.