Жума куни Испаниялик фахрий пойгачи Карлос Сайнз Саудия Арабистонида ўтказилган Дакар пойгасида ғалаба қозонди. Бу унинг умумий ҳисобда учинчи марта Дакар раллисида ғолиб бўлишидир.
“Мен ўзимни жуда бахтли ҳис қиляпман. Албатта, бу ғалаба ортида жуда кўп меҳнат ётибди. Пойга бошлангандан бери кучли баҳслар асосида бўлиб ўтди. Бу жуда ажойиб эди. Мусобақа илк марта Саудияда ўтказилди”, дейди 57 ёшли Сайнз. У 2010 ва 2018 йилларда ҳам мазкур мусобақа ғолиблигини қўлга киритган.